https://sputniknews.uz/20221227/alkogol-va-tamaki-31082323.html
Йигирма бир ёшга тўлмаганларга алкоголь ва тамаки сотиш тақиқланмоқда
Йигирма бир ёшга тўлмаганларга алкоголь ва тамаки сотиш тақиқланмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари реализацияси устидан назорат кучайтирилмоқда. 27.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-27T19:49+0500
2022-12-27T19:49+0500
2022-12-27T19:49+0500
жамият
ўзбекистон олий мажлиси сенати
қонун
тамаки маҳсулотлари
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/07/23825473_0:97:2831:1689_1920x0_80_0_0_7169652457c42459d4284a4754e88ed9.jpg
ТОШКЕНТ, 27 дек — Sputnik. Ўзбекистонда 21 ёшга тўлмаган шахсларга алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотиш тақиқланмоқда. Олий Мажлис Сенатининг ўттиз олтинчи ялпи мажлисида кўриб чиқилган “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги қонунда шу ҳақда сўз боради.Сенат матбуот хизмати хабарига кўра, қонун билан алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш бўйича бир қанча янгиликлар киритилиши кутилмоқда.Хусусан, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари, тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг йигирма бир ёшга тўлмаган шахсларга реализация қилиш ва ушбу шахслар томонидан реализация қилиниши, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш жараёнига ушбу шахсларни жалб этиш тақиқланмоқда. Ушбу ёш чегараси амалдаги қонунга нисбатан бир ёшга узайтирилмоқда.Шунингдек, алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш бўйича фаолиятни амалга оширувчи органлар сафи кенгайтирилмоқда ва уларнинг соҳадаги ваколатлари аниқ белгиланмоқда.Бундан ташқари, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари, шунингдек тамаки ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг реализация қилинишига доир чекловлар ҳам киритилмоқда.Муҳокамалардан сўнг қонунни сенаторлар маъқуллашди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/07/23825473_50:0:2781:2048_1920x0_80_0_0_533775d283a9b43edb4868a55e3d91ce.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон олий мажлиси сенати, қонун, тамаки маҳсулотлари
жамият, ўзбекистон олий мажлиси сенати, қонун, тамаки маҳсулотлари
Йигирма бир ёшга тўлмаганларга алкоголь ва тамаки сотиш тақиқланмоқда
Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари реализацияси устидан назорат кучайтирилмоқда.
ТОШКЕНТ, 27 дек — Sputnik. Ўзбекистонда 21 ёшга тўлмаган шахсларга алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотиш тақиқланмоқда. Олий Мажлис Сенатининг ўттиз олтинчи ялпи мажлисида кўриб чиқилган “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги қонунда шу ҳақда
сўз боради. Сенат матбуот хизмати хабарига кўра, қонун билан алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш бўйича бир қанча янгиликлар киритилиши кутилмоқда.
Хусусан, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари, тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг йигирма бир ёшга тўлмаган шахсларга реализация қилиш ва ушбу шахслар томонидан реализация қилиниши, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш жараёнига ушбу шахсларни жалб этиш тақиқланмоқда. Ушбу ёш чегараси амалдаги қонунга нисбатан бир ёшга узайтирилмоқда.
Шунингдек, алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш бўйича фаолиятни амалга оширувчи органлар сафи кенгайтирилмоқда ва уларнинг соҳадаги ваколатлари аниқ белгиланмоқда.
Бундан ташқари, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари, шунингдек тамаки ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг реализация қилинишига доир чекловлар ҳам киритилмоқда.
Муҳокамалардан сўнг қонунни сенаторлар маъқуллашди.