Янги йил байрамлари бошланди: Тошкентдаги томошалар манзили, вақти ва чипта нархлари

© SputnikКуда повести детей в праздники
Куда повести детей в праздники - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.12.2022
Oбуна бўлиш
Тошкентдаги театр, концерт заллари, кўнгилочар масканлар болалар ва уларнинг ота оналари учун унутилмас томошалар тайёрлаб қўйган.
ТОШКЕНТ, 26 дек — Sputnik. Янги йил - завқли онлар, ранг-баранг чироқлар, совғалар, турли хил томошалар вақти. Ўз ўзидан байрам кунлари "Болаларни қаерга олиб бориш керак?" деган савол пайдо бўлади.
Тошкентдаги театр, концерт заллари, кўнгилочар масканлар болалар ва уларнинг ота оналари учун унутилмас томошалар тайёрлаб қўйган.
Sputnik энг сара ва қизиқарли томошалар вақти, манзили ва чипта нархлари ҳақидаги маълумотларни бир жойга жамлади.
© SputnikКуда повести детей в праздники
Куда повести детей в праздники - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.12.2022
Куда повести детей в праздники
“Янги йил саргузаштлари Оппоғой ва етти гном” эртаги
Томоша 27 декабрдан 3 январга қадар “Зарафшон” концерт залида ўтказилади. Томоша вақти соат 10:00, 12:00, 14:00, 16:00. Чипта нархлари 35 000 - 60 000 сўм.
“Қор маликаси” мюзикли
Мюзикл “Халқаро форумлар саройи”да 29 декабрдан 6 январгача бўлиб ўтади. Томоша вақти соат 11:00, 13:00, 15:00. Чипта нархлари 30 000 - 150 000 сўм.
Циркдаги “Янги йил мўъжизаси”
Томоша Ўзбекистон давлат циркида 30 декабрдан 10 янгваргача давом этади. Томоша вақти соат 12:00, 14:00, 16:00, 18:00. Чипта нархлари 44 000 - 55 000 сўм.
“Ажойиб саргузашт”
Мазкур томоша 2-3 январь кунлари "Томоша" болалар мусиқали театр-студиясида намойиш этилади. Томоша вақти соат 10:30, 11:00, 13:30, 15:00, 16:00. Чипта нархлари 60 000 - 80 000 сўмга тенг.
“Сеҳргарлар мактаби”
Спектакль бир кун 5 январда Алишер Навоий номидаги киночилар саройида (Панорама) бўлиб ўтади. Томоша вақти соат 12:30, 15:00. Чипта нархлари 50 000 - 250 000 сўм.
Муздаги Бремен мусиқачилари
Томоша “Ҳумо Арена”да 7-8 январь кунлари ўтказилади. Томоша вақти соат 11:00, 14:00, 17:00. Чипта нархлари 50 000 - 350 000 сўм.
“Ялмоғиз кампир”
Томоша 28-29 декабрь ва 7 январь куни "Туркистон" санъат саройи ўтказилади. Томоша вақти 10:00, 14:00, 16:00. Чипта нархлари 40 000 - 65 000 сўмга тенг.
“Қорбобо рус балети билан”
Томоша Москва давлат академик театри томонидан “Халқлар дўстлиги” саройида бир кун 7 январь куни ўтказилади. Томоша вақти соат 14:00. Чипта нархлари 50 000 - 500 000 сўм.
© SputnikКуда повести детей в праздники
Куда повести детей в праздники - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.12.2022
Куда повести детей в праздники
“Не по-щучьему велению”
Томоша 29 декабрга қадар Рус драма театрида бўлиб ўтади. Томоша вақти 11:00, 13:00, 15:00. Чипта нархлари 33 000 сўм.
“Сеҳрли қарсилдоқ”
Томоша 29 декабрга қадар Ўзбек миллий қўғирчоқ театрида намойиш этилади. Томоша вақтлари 10:30, 11:00, 12:30. Чипта нархи 27 500 сўм.
© SputnikГосударственный академический большой театр имени Алишера Навои (ГАБТ)
Государственный академический большой театр имени Алишера Навои (ГАБТ) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.12.2022
Государственный академический большой театр имени Алишера Навои (ГАБТ)
“Қарсилдоқнинг қайтиши” Янги йил эртаги
Томоша 30 декабрь, 3-8 январь кунлари Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат Академик катта театрида ўтказилади. Томоша вақти 11:00,13:00, 15:00. Чипта нархлари 33 000 - 55 000 сўм.
“Қора марварид капитани”
Спектакль аллақачон Ўзбекистон Давлат драма театрида намойиш этилмоқда. У 10 янгварга қадар давом этади. Томоша вақти 10.00, 12.00, 14.00. Чипта нархи 27 500 сўм.
© SputnikКуда повести детей в праздники
Куда повести детей в праздники - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.12.2022
Куда повести детей в праздники
“Tashkent City” боғидаги томошалар
Боғда томошалар 19 декабрдан бошланган. Улар 8 январгача давом этади. Масалан, соат 18:00да амфитеатрда - “Қор маликаси” ва 20:00 да боғнинг катта саҳнасида - "Космосда янги йил" томошасига гувоҳ бўлиш мумкин. Кириш бепул.
© SputnikКуда повести детей в праздники
Куда повести детей в праздники - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.12.2022
Куда повести детей в праздники
"Tashkent City" планетарийси
Тошкент планетарийсида болаларни қизиқарли ўйинлар, турли хил танловлар кутмоқда. Шунингдек, Янги йилнинг асосий қаҳрамонлари Қорбобо ва Қорқиз иштирокида ҳам томошалар намойиш этилади. Тадбирлар аллақачон бошланган ва у 5 январгача давом этади. Кириш 70 минг сўм.
“Central Park”даги карнавал
Central Park эса болалар учун янги йил карнавалини тайёрлаб қўйган. Тадбир 8 январга қадар давом этади. Карнавал ўз ичига турли концертлар, танловлар ва шоу-дастурларни қамраб олган. Кириш бепул.
© SputnikКуда повести детей в праздники
Куда повести детей в праздники - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.12.2022
Куда повести детей в праздники
“Янги йил арчаси”
Янги йил арча байрамларига бағишланган сайиллар бир қатор туманларда жойлашган кўнгил очар масканларда 5 январгача бўлиб ўтади. Сайилларда иштирок этиш бепул.
Шаҳарнинг бош арчаси — "Hyatt Regency Tashkent" меҳмонхонаси олдидаги майдонда жой олади.
Янги йил арчаси жойлашган ҳудудлар:
"Наврўз" боғи
"Анҳор-Локомотив" истироҳат боғи ёнида
Tashkent city боғи
Central Park (собиқ Тельман) боғи
"Янги Ўзбекистон" боғи
"Локомотив" боғи
Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғи
“Humo Arena” муз саройи олдидаги майдон
Фурқат номидаги маданият ва истироҳат боғи
Food City савдо мажмуаси олдидаги майдон
"Марказий хиёбон" боғи
Index савдо мажмуаси.
"Беруний" метро бекати яқинидаги майдон
"Сеул эко” боғи
“NEXT” кўнгилочар-савдо маркази
Ашхобод боғи
“Авиасозлар” саройи олдидаги майдон.
Янги Ўзбекистон Боғи
Ўзбекистон боғи дам олиш кунларини мароқли ўтказишга таклиф этмоқда. Боғдаги байрам дастурлари соат 18:00 да бошланади. Томошалар қизиқарли аниматорлар шоуси ёрдамида олиб борилади. Болалар миллий таомлар ва снекларнинг ёрқин таъмини ҳис этишлари ва қимматбаҳо совғаларни қўлга киритишлари мумкин.
Янгиликлар лентаси
0