https://sputniknews.uz/20221226/samarqand--yangi-ozbekistonning-turizm-darvozasi-tadbirkorlarga-qator-engillik-beriladi-31042789.html
“Самарқанд – Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси: тадбиркорларга қатор енгиллик берилади
“Самарқанд – Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси: тадбиркорларга қатор енгиллик берилади
Sputnik Ўзбекистон
Тадбиркорлар 4 юлдузли ва ундан юқори тоифагали меҳмонхона учун зарур товарларни олиб кирганда божхона божини тўлашдан озод қилинади. 26.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-26T14:50+0500
2022-12-26T14:50+0500
2022-12-26T14:50+0500
туризм
самарқанд
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/07/29765473_0:1244:2048:2396_1920x0_80_0_0_16611d1fd3ce22cd3fdecb3311ac949e.jpg
ТОШКЕНТ, 26 дек — Sputnik. Президент 24 декабрь куни “Самарқанд вилоятининг туризм ва транспорт салоҳиятидан самарали фойдаланиш, вилоятни “Самарқанд – Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси” концепцияси асосида ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.Қарорга мувофиқ, “Самарқанд – Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси” тарғибот кампанияси йўлга қўйилади.2026 йил 1 январгача тадбиркорлар:Шунингдек, 2023 йилнинг 1-чорагида Самарқанд шаҳрида “Aviation & Logistics Forum” II халқаро авиация форуми ўтказилади.Самарқанд туристик маркази ҳудудида чет эллик шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконлари ташкил этилади.2023 йил 1 сентябргача шаҳарлараро ва халқаро автобус қатновлари ахборот технологиялари орқали йўлга қўйилади.Мазкур тизимда: чипталарни “Uzbus” платформасида харид қилиш тартиби, автобусларга GPS қурилмаларини ўрнатиш ҳамда мониторинг қилиш бўйича ягона платформа яратилади.2023 йил 1 февралгача Аэропортда туризм ахборот маркази ташкил қилинади.Самарқанд Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозасига айланади – МирзиёевМаълумот учун, БМТнинг Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеянинг навбатдаги 25-сессиясини Самарқанд шаҳрида ўтказиш белгиланган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/07/29765473_0:1052:2048:2588_1920x0_80_0_0_71c3e3e752a15dc817840da6fdcab8fd.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
туризм, самарқанд
“Самарқанд – Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси: тадбиркорларга қатор енгиллик берилади
Тадбиркорлар 4 юлдузли ва ундан юқори тоифагали меҳмонхона учун зарур товарларни олиб кирганда божхона божини тўлашдан озод қилинади.
ТОШКЕНТ, 26 дек — Sputnik. Президент 24 декабрь куни “Самарқанд вилоятининг туризм ва транспорт салоҳиятидан самарали фойдаланиш, вилоятни “Самарқанд – Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси” концепцияси асосида ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни
имзолади. Қарорга мувофиқ, “Самарқанд – Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси” тарғибот кампанияси йўлга қўйилади.
2026 йил 1 январгача тадбиркорлар:
4 юлдузли ва ундан юқори тоифагали меҳмонхона учун зарур товарларни олиб кирганда божхона божини тўлашдан;
Самарқанд туристик марказида қурилиш учун “вақтинча олиб кириш” божхона режимига олиб кириладиган ускуналар учун даврий божхона тўловларини тўлашдан озод этилади.
Шунингдек, 2023 йилнинг 1-чорагида Самарқанд шаҳрида “Aviation & Logistics Forum” II халқаро авиация форуми ўтказилади.
Самарқанд туристик маркази ҳудудида чет эллик шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконлари ташкил этилади.
2023 йил 1 сентябргача шаҳарлараро ва халқаро автобус қатновлари ахборот технологиялари орқали йўлга қўйилади.
Мазкур тизимда: чипталарни “Uzbus” платформасида харид қилиш тартиби, автобусларга GPS қурилмаларини ўрнатиш ҳамда мониторинг қилиш бўйича ягона платформа яратилади.
2023 йил 1 февралгача Аэропортда туризм ахборот маркази ташкил қилинади.
Маълумот учун, БМТнинг Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеянинг навбатдаги 25-сессиясини Самарқанд шаҳрида ўтказиш белгиланган.