Россияда хорижликлар учун “сайёҳ картаси” яратилади

© Sputnik / Александр Вильф / Медиабанкка ўтишПредновогодняя Москва
Предновогодняя Москва - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.12.2022
Oбуна бўлиш
Сайёҳ картаси орқали хориж фуқаролари банк ўтказмаси орқали тўловни амалга оширишлари мумкин бўлади.
ТОШКЕНТ, 26 дек — Sputnik. Россияда хорижликларнинг нақд пулсиз тўловлари учун “сайёҳ картаси” яратилади. Бу ҳақда Иқтисодий ривожланиш вазирлиги раҳбари Максим Решетников туризм соҳаси вакиллари билан учрашувда маълум қилди, дея хабар берди РИА Новости.
Россия Иқтисодий ривожланиш вазирлиги Россия Федерациясида хорижий фуқароларнинг нақд пулсиз тўловлари учун “сайёҳ картаси”ни яратишни режалаштирмоқда.

“Уни кўпайтириш учун (кириб келаётган туристлар оқими – таҳр.) ... Турист картасини яратиш зарур, бунинг ёрдамида хориж фуқаролари банк ўтказмаси орқали тўловни амалга оширишлари мумкин бўлади”, - дейди Решетников.

Янгиликлар лентаси
0