Россия ва Қозоғистон ўзбек мева ва сабзавотларининг асосий харидорларига айланди

© Sputnik / Рамиз БахтияровФрукты и овощи
Фрукты и овощи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.12.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон 11 ой давомида бир қатор давлатларга 1,0 млрд долларлик мева ва сабзавотлар экспорт қилди.
ТОШКЕНТ, 26 дек — Sputnik. Ўзбекистон энг кўп мева ва сабзавотларни Қозоғистон ва Россияга экспорт қилмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон бир қатор давлатларга 1,0 млрд долларлик мева ва сабзавотлар экспорт қилган.
Ўзбекистон энг кўп мева ва сабзавот маҳсулотларини экспорт қилган давлатлар:
Қозоғистон – 606,6 минг тонна;
Россия – 512,5 минг тонна;
Қирғизистон – 146 минг тонна;
Хитой – 105,6 минг тонна;
Покистон – 51,5 минг тонна;
Афғонистон – 34,8 минг тонна;
Беларусь – 22,8 минг тонна;
Тожикистон – 21,5 минг тонна;
Туркия – 15 минг тонна;
Эрон – 11 минг тонна;
Грузия – 10,5 минг тонна;
Озарбайжон – 8,5 минг тонна;
Украина – 7,6 минг тонна;
БАА – 6 минг тонна;
Германия – 3,1 минг тонна.
Эслатиб ўтамиз, январь-октябрь ойларида Ўзбекистон қиймати 903,3 млн долларга тенг бўлган 1,4 млн тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 192 минг тоннага ошган.
Аввалроқ “Россия темир йўллари” (РЖД) ўзбек мева ва сабзавотларини ташишга жорий этилган 50 фоиз чегирмани узайтирди. Айтилишича, Ўзбекистон ва Тожикистондан Россияга мева ва сабзавотларни ташишга жорий этилган чегирма 2023 йил охиригача амал қилади.
Янгиликлар лентаси
0