Россия ФХХ Украинанинг қўпорувчи гуруҳини йўқ қилди

© Sputnik / Russian Federal Security Service / Медиабанкка ўтишНашивка на форме сотрудника ФСБ РФ
Нашивка на форме сотрудника ФСБ РФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.12.2022
Oбуна бўлиш
Россия чегарасини кесиб ўтишга уринган украиналик қўпорувчиларнинг ёнида хорижий қурол-яроғлари бўлган.
ТОШКЕНТ, 26 дек — Sputnik. Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) Украина ҳудудидан Россиянинг Брянск вилоятига ўтишга уринган украиналик қўпорувчилар гуруҳини йўқ қилди. Бу ҳақда Россия ФХХ матбуот хизмати хабар берди.
“2022 йил 25 декабрь куни тўқнашувлар оқибатида Украинадан Брянск ҳудудига ўтишга уринган тўрт нафар қўпорувчи йўқ қилинди”, - дейилади хабарда.
Қўпорувчиларнинг ёнида хорижий қурол-яроғлари бўлган: Германиянинг “SIG Sauer” тўппонча пулемёти ва унинг ўқ-дорилари.
Бундан ташқари, уларда қўпорувчи террорчилик актини содир этиш учун алоқа ва навигация асбоб-ускуналари ҳамда воситалари бўлган. Украиналик қўпорувчиларнинг умумий вазни тортил эквивалентида 40 килограм бўлган тўртта қўлбола портлаш қурилмаси бўлган.
Янгиликлар лентаси
0