https://sputniknews.uz/20221226/mirziyoev-mdhning-norasmiy-sammitida-ishtirok-etdi-31059717.html
Мирзиёев МДҲнинг норасмий саммитида иштирок этди
Мирзиёев МДҲнинг норасмий саммитида иштирок этди
Sputnik Ўзбекистон
Санкт-Петербургда Россия президенти Владимир Путин ташаббуси билан МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашуви ўтказилди. 26.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-26T19:23+0500
2022-12-26T19:23+0500
2022-12-26T19:23+0500
сиёсат
шавкат мирзиёев
мдҳ
санкт-петербург
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/1a/31058489_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_fca34bd34f001a05b39914807544517e.jpg
ТОШКЕНТ, 26 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 26 декабрь куни Санкт-Петербург шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.Таъкидланишича, саммитда жорий йилдаги ҳамкорлик якунлари сарҳисоб қилиниб, бўлажак 2023 йил учун устувор вазифалар муҳокама қилинди. Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.Бугунги кунда Ўзбекистон МДҲ доирасидаги ҳамкорликни уч йўналишда: сиёсат ва хавфсизлик борасида, иқтисодий ва гуманитар соҳаларда ривожлантирмоқда.МДҲ маконида тўлақонли эркин савдо ҳудудини шаклантириш ва транспорт жиҳатидан ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш устувор вазифалардилар.Саноат кооперациясини чуқурлаштириш, озиқ-овқат, энергетик ва экологик хавфсизликни таъминлашга қаратилган миллий дастур ва стратегияларни амалга ошириш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.Кейинги йилларда Ўзбекистон Ҳамдўстлик фаолиятидаги иштирокини фаоллаштирди, 40 дан ортиқ кўп томонлама битимларни имзолади ҳамда МДҲнинг 23 та тармоқ органларига қўшилди.2022 йилда Ўзбекистоннинг Ҳамдўстлик мамлакатлари билан товар айирбошлаши учдан бир ҳиссага ортди, 1 мингдан зиёд қўшма корхоналар ташкил этилди.Россия президенти Владимир Путин ташаббуси билан ўтказилган саммитда Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Беларусь президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов ва Арманистон бош вазири Никол Пашинян ҳам қатнашди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/1a/31058489_77:0:1213:852_1920x0_80_0_0_3976405a4012103219eccbafd90511c2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, шавкат мирзиёев, мдҳ, санкт-петербург
сиёсат, шавкат мирзиёев, мдҳ, санкт-петербург
Мирзиёев МДҲнинг норасмий саммитида иштирок этди
Санкт-Петербургда Россия президенти Владимир Путин ташаббуси билан МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашуви ўтказилди.
ТОШКЕНТ, 26 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 26 декабрь куни Санкт-Петербург шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги
(МДҲ) давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати
хабар қилди. Таъкидланишича, саммитда жорий йилдаги ҳамкорлик якунлари сарҳисоб қилиниб, бўлажак 2023 йил учун устувор вазифалар муҳокама қилинди. Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Бугунги кунда Ўзбекистон МДҲ доирасидаги ҳамкорликни уч йўналишда: сиёсат ва хавфсизлик борасида, иқтисодий ва гуманитар соҳаларда ривожлантирмоқда.
МДҲ маконида тўлақонли эркин савдо ҳудудини шаклантириш ва транспорт жиҳатидан ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш устувор вазифалардилар.
Саноат кооперациясини чуқурлаштириш, озиқ-овқат, энергетик ва экологик хавфсизликни таъминлашга қаратилган миллий дастур ва стратегияларни амалга ошириш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Кейинги йилларда Ўзбекистон Ҳамдўстлик фаолиятидаги иштирокини фаоллаштирди, 40 дан ортиқ кўп томонлама битимларни имзолади ҳамда МДҲнинг 23 та тармоқ органларига қўшилди.
2022 йилда Ўзбекистоннинг Ҳамдўстлик мамлакатлари билан товар айирбошлаши учдан бир ҳиссага ортди, 1 мингдан зиёд қўшма корхоналар ташкил этилди.
Россия президенти Владимир Путин ташаббуси билан
ўтказилган саммитда Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Беларусь президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов ва Арманистон бош вазири Никол Пашинян ҳам қатнашди.