Медведев: Россия ядро фожиасига йўл қўймаслик учун қўлидан келган барча ишни қилади

© Sputnik / Екатерина Штукина / Медиабанкка ўтишДмитрий Медведев
Дмитрий Медведев  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.12.2022
Oбуна бўлиш
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосарининг фикрича, Қуролсизланишга оид янги келишувлар ҳозирги вақтда бажариб бўлмайдиган ва даркор эмас.
ТОШКЕНТ, 26 дек — Sputnik. Россия Учинчи жаҳон уруши ва ядро фожиасига йўл қўймаслик учун қўлидан келган ҳамма ишни қилади. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев маълум қилди.
“Қуролсизланишга оид янги келишувлар ҳозирги вақтда бажариб бўлмайдиган ва даркор эмас. Мамлакатимизни қаноатлантирадиган максимал хавфсизлик кафолатлари қанчалик тезроқ олинса, вазият шунчалик тезроқ изига тушади”, - дея қайд этган Медведев “Российская газета” учун ёзган мақоласида.
У акс ҳолда “кескинлик номуайян узоқ муддат сақланиб қолади” деб ҳисоблайди.
Медведевнинг ишончи комилки, агар Россия хавфсизлик кафолатларини олмаса, “дунё Учинчи жаҳон уруши ва ядро фожиаси ёқасида мувозанат сақлашда давом этади”. Шунингдек, у Россия бу ҳалокатлар рўй бермаслиги учун қўлидан келган барча ишни қилишини маълум қилди.
Янгиликлар лентаси
0