Қозоғистон ва Ўзбекистон газ иттифоқини яратиш устида ишлашга тайёр – Россия ТИВ

© AP Photo / © AP Photo / Bela Szandelszkyгаз
газ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.12.2022
Oбуна бўлиш
Россия ТИВ раҳбари ўринборсари уч мамлакатнинг ваколатли вазирликлари экспертлар даражасида бу борада иш олиб боришаётганини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 26 дек — Sputnik. Тошкент ва Остона Москва билан газ иттифоқини яратишга оид биргаликдаги саъй-ҳаракатларга тайёр. Бу ҳақда Россия ТИВ раҳбари ўринборсари Михаил Галузин маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, “уч томонлама газ иттифоқини” тузиш ғояси ҳам Россия, ҳам унинг ҳамкорлари – Қозоғистон ва Ўзбекистон манфаатларини ифодалайди.
“Ушбу соҳадаги ўзаро алоқалар мавжуд энергия эҳтиёжлари, ижтимоий-иқтисодий барқарорлик ва аҳоли фаровонлигини таъминлаш вазифалари муносабати билан аниқ талабга эга. Россиянинг шериклари ушбу йўналишда қўшма ҳаракатларга тайёр”, - деди Галузин.
Шу билан бирга Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари бу ғояни амалга ошириш учун ҳеч қандай жиддий тўсиқ мавжуд эмаслигини таъкидлади, аммо катта тизимли иш талаб этилада, аввало экспертлар даражасида. Уч мамлакатнинг ваколатли вазирликлари бу борада иш олиб боришмоқда.
“Ўзбекистон Республикасининг лойиҳадаги иштирокига тўхталадиган бўлсак, Россия президенти Владимир Путин 9 декабрь куни Бишкекдаги ЕОИИ саммити якунидаги матбуот анжуманида эҳтимолий энергетика алянсини тузишга оид ишлар аллақачон бошланганини маълум қилганди”, - деди Галузин.
Ўзбекистон ва Қозоғистон билан газ иттифоқига оид музокаралар давом этмоқда – Россия ТИВ
Янгиликлар лентаси
0