https://sputniknews.uz/20221226/dvigatellarni-tamirlash-xizmati-rossiya-hamkorligida-mahalliylashtiriladi-31031041.html
Двигателларни таъмирлаш хизмати Россия ҳамкорлигида маҳаллийлаштирилади
Двигателларни таъмирлаш хизмати Россия ҳамкорлигида маҳаллийлаштирилади
Sputnik Ўзбекистон
"Уральский завод гражданской авиации" АЖ ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ мутахассислари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида бир қатор келишувларга... 26.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-26T09:48+0500
2022-12-26T09:48+0500
2023-04-05T18:42+0500
иқтисод
ўзбекнефтгаз
нефть
газ
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/15/24115295_0:29:1280:749_1920x0_80_0_0_86c52f142c1490d3f296c699b8e76c9d.jpg
ТОШКЕНТ, 26 дек — Sputnik. “Ўзбекнефтгаз” балансидаги двигателларни таъмирлаш хизмати Россия ҳамкорлигида маҳаллийлаштирилади. Бу ҳақда компания матубот хизмати хабар берди.Қайд этилишича, “Уральский завод гражданской авиации” АЖ ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ мутахассислари ўртасида бўлиб ўтган учрашувда ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида бир қатор келишувларга эришилди.Томонлар маҳаллийлаштириш ва кооперация алоқаларини кучайтириш, янги лойиҳаларини ўзлаштириш ва двигателларини таъмирлаш хизматлари харид қилиш масалаларини муҳокама қилишди.Ўзбекнефтгаз” корхоналари ва бошқармалари ҳар хил турдаги двигателларни капитал ва жорий таъмирлашга доимий эҳтиёжга эга. Балансида жами 100 дан ортиқ двигателлар бўлиб, шундан газтурбинали двигателлар, кучланиш турбиналар, газпоршенли двигателлар ҳамда электрдвигателлари мавжуд.Музокара давомида корхоналар балансидаги жами таъмирлаш лозим бўлган двигателлар рўйхати ва улар бўйича техник маълумотлар билан танишиш, двигателларни атрофлича ўрганиш учун жойларда учрашувлар ташкил этиш муҳимлиги қайд этилди.Шу мақсадда 2023 йилнинг январь ойида раҳбарият ва мутахассислар иштирокида “Ўзбекнефтгаз” АЖда навбатдаги учрашувни ўтказилади.Маълумот учун, “Уральский завод гражданской авиации” АЖ 1939 йилда ташкил этилган. Завод ҳар хил турдаги двигателларни, шу жумладан нефть ва газ саноатида фойдаланадиган газ турбинали двигателларни таъмирлашда 60 йилдан ортиқ тажрибага эга. Ушбу завод бир йилда 1000 дан ортиқ техникани таъмирлаш қувватига эга.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/15/24115295_122:0:1159:778_1920x0_80_0_0_19910f0974083a7d9396fd395a1c07f1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекнефтгаз, нефть, газ, россия
иқтисод, ўзбекнефтгаз, нефть, газ, россия
Двигателларни таъмирлаш хизмати Россия ҳамкорлигида маҳаллийлаштирилади
09:48 26.12.2022 (янгиланди: 18:42 05.04.2023) "Уральский завод гражданской авиации" АЖ ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ мутахассислари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида бир қатор келишувларга эришилди.
ТОШКЕНТ, 26 дек — Sputnik. “Ўзбекнефтгаз” балансидаги двигателларни таъмирлаш хизмати Россия ҳамкорлигида маҳаллийлаштирилади. Бу ҳақда компания матубот хизмати хабар
берди. Қайд этилишича, “Уральский завод гражданской авиации” АЖ ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ мутахассислари ўртасида бўлиб ўтган учрашувда ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида бир қатор келишувларга эришилди.
Томонлар маҳаллийлаштириш ва кооперация алоқаларини кучайтириш, янги лойиҳаларини ўзлаштириш ва двигателларини таъмирлаш хизматлари харид қилиш масалаларини муҳокама қилишди.
Ўзбекнефтгаз” корхоналари ва бошқармалари ҳар хил турдаги двигателларни капитал ва жорий таъмирлашга доимий эҳтиёжга эга. Балансида жами 100 дан ортиқ двигателлар бўлиб, шундан газтурбинали двигателлар, кучланиш турбиналар, газпоршенли двигателлар ҳамда электрдвигателлари мавжуд.
“Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда республика ҳудудида таъмирлаш ишларини маҳаллийлаштириш нафақат Ўзбекнефтгазнинг валюта маблағларини тежаш, балки таъмирлаш ишларини жадаллаштирилган режимда амалга ошириш имкониниятларини кенгайтиради”, дейилади хабарда.
Музокара давомида корхоналар балансидаги жами таъмирлаш лозим бўлган двигателлар рўйхати ва улар бўйича техник маълумотлар билан танишиш, двигателларни атрофлича ўрганиш учун жойларда учрашувлар ташкил этиш муҳимлиги қайд этилди.
Шу мақсадда 2023 йилнинг январь ойида раҳбарият ва мутахассислар иштирокида “Ўзбекнефтгаз” АЖда навбатдаги учрашувни ўтказилади.
Маълумот учун, “Уральский завод гражданской авиации” АЖ 1939 йилда ташкил этилган. Завод ҳар хил турдаги двигателларни, шу жумладан нефть ва газ саноатида фойдаланадиган газ турбинали двигателларни таъмирлашда 60 йилдан ортиқ тажрибага эга. Ушбу завод бир йилда 1000 дан ортиқ техникани таъмирлаш қувватига эга.