https://sputniknews.uz/20221225/xitoy-armiyasi-tayvan-yaqinida-harbiy-mashgulotlar-otkazdi-31028022.html
Хитой армияси Тайвань яқинида ҳарбий машғулотлар ўтказди
Хитой армияси Тайвань яқинида ҳарбий машғулотлар ўтказди
Sputnik Ўзбекистон
Бу машғулотлар Хитойнинг Тайвань масаласи бўйича сўнгги пайтларда авж олган АҚШнинг провокацион ҳаракатларига “қаттиқ жавоби”дир. 25.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-25T17:50+0500
2022-12-25T17:50+0500
2022-12-25T17:50+0500
дунёда
хитой
тайвань
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/1a/16079776_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_0894b39ab763331ffe25c44e88b57342.jpg
ТОШКЕНТ, 25 дек — Sputnik. Хитой Қуролли кучлари якшанба куни Тайвань ороли яқинида турли хил ҳарбий машғулотлар ўтказди, дея маълум қилди Хитой халқ озодлик армияси (ХОА) Шарқий жанговар қўмондонлиги матбуот котиби Ши И. Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда.Унинг таъкидлашича, бу машғулотлар Хитойнинг Тайвань масаласи бўйича сўнгги пайтларда авж олган АҚШнинг провокацион ҳаракатларига “қаттиқ жавоби”дир.Ши Ининг таъкидлашича, ХОА жанговар қўмондонлигининг Шарқий зонаси қўшинлари Хитойнинг давлат суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш бўйича қатъий чоралар кўришда давом этади.Тайвань атрофидаги вазият АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг август ойи бошида оролга ташрифидан кейин сезиларли даражада кескинлашди.Оролни ўз вилоятларидан бири деб билган Хитой бу ҳаракатни АҚШнинг Тайвань сепаратизмини қўллаб-қувватлаётганининг нишонаси деб ҳисоблаб, Пелосининг ташрифини қоралади ва кенг кўламли ҳарбий машғулотлар ўтказди.ХХР марказий ҳукумати ва унинг орол провинцияси ўртасидаги расмий муносабатлар 1949 йилда Хитой Коммунистик партияси билан фуқаролар урушида мағлуб бўлган Чан Кайши бошчилигидаги гоминдан қўшинлари Тайванга кўчиб ўтганидан сўнг узилган. Орол ва материк Хитой ўртасидаги бизнес ва норасмий алоқалар 1980 йилларнинг охирида қайта тикланди. 1990 йилларнинг бошидан томонлар нодавлат ташкилотлар – Тайвань бўғози орқали алоқаларни ривожлантириш бўйича Пекин ассоциацияси ва Бўғозлар бўйлаб алмашинув бўйича Тайбэй жамғармаси орқали алоқа ўрнатишни бошладилар.
хитой
тайвань
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/1a/16079776_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_1939bda26d39c9af3b65329e749fc2d5.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, хитой, тайвань
Хитой армияси Тайвань яқинида ҳарбий машғулотлар ўтказди
Бу машғулотлар Хитойнинг Тайвань масаласи бўйича сўнгги пайтларда авж олган АҚШнинг провокацион ҳаракатларига “қаттиқ жавоби”дир.
ТОШКЕНТ, 25 дек — Sputnik. Хитой Қуролли кучлари якшанба куни Тайвань ороли яқинида турли хил ҳарбий машғулотлар ўтказди, дея маълум қилди Хитой халқ озодлик армияси (ХОА) Шарқий жанговар қўмондонлиги матбуот котиби Ши И. Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда.
“Халқ озодлик армиясининг Шарқий жанговар қўмондонлик зонаси 25 декабрь куни Тайвань ороли атрофидаги денгиз ва ҳаво бўшлиғида турли қўшинлар қўшма патруль ва амалий ҳарбий машғулотларини ташкил қилди”, - дейди Ши И Шарқий жанговар қўмондонлигининг WeChat ижтимоий тармоғидаги саҳифасида эълон қилинган баёнотда.
Унинг таъкидлашича, бу машғулотлар Хитойнинг Тайвань масаласи бўйича сўнгги пайтларда авж олган АҚШнинг провокацион ҳаракатларига “қаттиқ жавоби”дир.
Ши Ининг таъкидлашича, ХОА жанговар қўмондонлигининг Шарқий зонаси қўшинлари Хитойнинг давлат суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш бўйича қатъий чоралар кўришда давом этади.
Тайвань атрофидаги вазият АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг август ойи бошида оролга ташрифидан кейин сезиларли даражада кескинлашди.
Оролни ўз вилоятларидан бири деб билган Хитой бу ҳаракатни АҚШнинг Тайвань сепаратизмини қўллаб-қувватлаётганининг нишонаси деб ҳисоблаб, Пелосининг ташрифини қоралади ва кенг кўламли ҳарбий машғулотлар ўтказди.
ХХР марказий ҳукумати ва унинг орол провинцияси ўртасидаги расмий муносабатлар 1949 йилда Хитой Коммунистик партияси билан фуқаролар урушида мағлуб бўлган Чан Кайши бошчилигидаги гоминдан қўшинлари Тайванга кўчиб ўтганидан сўнг узилган. Орол ва материк Хитой ўртасидаги бизнес ва норасмий алоқалар 1980 йилларнинг охирида қайта тикланди. 1990 йилларнинг бошидан томонлар нодавлат ташкилотлар – Тайвань бўғози орқали алоқаларни ривожлантириш бўйича Пекин ассоциацияси ва Бўғозлар бўйлаб алмашинув бўйича Тайбэй жамғармаси орқали алоқа ўрнатишни бошладилар.