https://sputniknews.uz/20221225/rossiya-gazidan-voz-kechgan-germaniya-tuzoqqa-tushib-qoldi--oav-31024423.html
Россия газидан воз кечган Германия тузоққа тушиб қолди – ОАВ
Россия газидан воз кечган Германия тузоққа тушиб қолди – ОАВ
Sputnik Ўзбекистон
Россия газидан воз кечгани учун Германия Қатарга қарам бўлиб қолиши мумкин. 25.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-25T14:34+0500
2022-12-25T14:34+0500
2022-12-25T14:34+0500
дунёда
германия
газ
қатар
европа иттифоқи
европарламент
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/04/25884090_0:160:3077:1890_1920x0_80_0_0_e90e6c540d5a428c78cd22515cc5dbbd.jpg
ТОШКЕНТ, 25 дек — Sputnik. Германия Россиянинг энергия ресурсларини етказиб бериш ўрнини босмоқчи бўлиб, Қатар қўлига тушиб қолиши хавфи бор, деб ёзади Германиянинг Die Welt газетаси.Газетанинг қайд этишича, энергетика инқирози Кўрфаз мамлакатларига, жумладан, суюлтирилган газнинг (СТГ) энг йирик экспортчиси бўлган Қатарга янги куч берди. Шу сабабли Европа сиёсатчилари бу йил минтақага кўп марта бориб, ресурслар етказиб бериш бўйича шартномалар тузишган.Бироқ, Россиянинг энергия ресурсларини етказиб беришдаги улушини камайтиришга интилаётган Европа энди “ёмғирдан қочиб, дўлга тутилганга ўхшайди”, дея таъкидлаган Die Welt. Гап шундаки, Европарламент (ЕП) собиқ раҳбари ўринбосари Ева Кайлига қарши Қатарда жаҳон чемпионати ўтказилиши билан боғлиқ коррупция иши бўйича суриштирув бошланганидан сўнг, ЕП тергов давомида қатарлик лоббичиларнинг тузилма билан алоқаларини тақиқлашга уринганди.Шундан сўнг, амирлик “ноўрин тарзда” ўз кучидан хабардор эканлигини кўрсатди. Шу тариқа, қатарлик дипломат Доҳанинг Европарламент билан ҳамкорлигини тўхтатиб қўйишга уринишларни “камситиш” деб атади ва бундай ҳаракат муносабатлар ва газ таъминотига “салбий” таъсир кўрсатиши мумкинлигидан огоҳлантирди.Немис компаниялари яқинда Қатар билан 2026 йилдан бошлаб икки миллион тонна СТГ етказиб бериш бўйича шартномалар имзолади, шунинг учун “Германия ҳукумати шайхларнинг ғазабини қўзғатадиган баёнот ёки қарор қабул қилишдан олдин икки марта ўйлаб кўриши”дан эҳтиёт бўлиш керак.Декабрь ойи бошида Бельгия полицияси ва прокуратураси Европарламент жойлашган Брюсселда коррупцияда гумонланиш ҳолатлари бўйича тергов олиб борилгани сабабли бир нечта кишини ҳибсга олиб, тинтувлар ўтказди. Хусусан, полиция Европарламент раиси ўринбосари Ева Кайли ва унинг шеригини ҳибсга олди. Гап улар жаҳон чемпионатига мезбонлик қилишга ҳозирлик кўраётган Қатарнинг аризасини қўллаб-қувватлаш эвазига “катта пул мукофотлари” ва “қимматбаҳо совғалар” олган бўлиши мумкинлиги ҳақида кетмоқда. Бельгиялик терговчилар гумонланувчилардан 1,5 миллион евродан ортиқ нақд пул ва қимматбаҳо совғаларни мусодара қилган. Кайли ўз ватанидаги сиёсий партиясидан чиқариб юборилди ва Европа парламентидаги мавқеини ҳам йўқотди.“Financial Times” газетасининг қатарлик юқори мартабали дипломатга таяниб хабар беришича, ЕИнинг Европарламент атрофидаги коррупция можароси билан боғлиқ ҳаракатлари Брюссель ва Доҳа ўртасидаги глобал энергетика хавфсизлиги соҳасидаги ҳамкорликка “салбий таъсир кўрсатиши” мумкин.
қатар
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/04/25884090_172:0:2903:2048_1920x0_80_0_0_e09b10b09aa6c247bef8eec28e09ffbc.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, германия, газ, қатар, европа иттифоқи, европарламент
дунёда, германия, газ, қатар, европа иттифоқи, европарламент
Россия газидан воз кечган Германия тузоққа тушиб қолди – ОАВ
Россия газидан воз кечгани учун Германия Қатарга қарам бўлиб қолиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 25 дек — Sputnik. Германия Россиянинг энергия ресурсларини етказиб бериш ўрнини босмоқчи бўлиб, Қатар қўлига тушиб қолиши хавфи бор, деб
ёзади Германиянинг Die Welt газетаси.
Газетанинг қайд этишича, энергетика инқирози Кўрфаз мамлакатларига, жумладан, суюлтирилган газнинг (СТГ) энг йирик экспортчиси бўлган Қатарга янги куч берди. Шу сабабли Европа сиёсатчилари бу йил минтақага кўп марта бориб, ресурслар етказиб бериш бўйича шартномалар тузишган.
Бироқ, Россиянинг энергия ресурсларини етказиб беришдаги улушини камайтиришга интилаётган Европа энди “ёмғирдан қочиб, дўлга тутилганга ўхшайди”, дея таъкидлаган Die Welt. Гап шундаки, Европарламент (ЕП) собиқ раҳбари ўринбосари Ева Кайлига қарши Қатарда жаҳон чемпионати ўтказилиши билан боғлиқ коррупция иши бўйича суриштирув бошланганидан сўнг, ЕП тергов давомида қатарлик лоббичиларнинг тузилма билан алоқаларини тақиқлашга уринганди.
Шундан сўнг, амирлик “ноўрин тарзда” ўз кучидан хабардор эканлигини кўрсатди. Шу тариқа, қатарлик дипломат Доҳанинг Европарламент билан ҳамкорлигини тўхтатиб қўйишга уринишларни “камситиш” деб атади ва бундай ҳаракат муносабатлар ва газ таъминотига “салбий” таъсир кўрсатиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
“Шундай қилиб, кичик амирлик Европага газ жўмрагини ёпиб қўйиш билан очиқдан-очиқ таҳдид қилмоқда”, - дейди Die Welt.
Немис компаниялари яқинда Қатар билан 2026 йилдан бошлаб икки миллион тонна СТГ етказиб бериш бўйича шартномалар имзолади, шунинг учун “Германия ҳукумати шайхларнинг ғазабини қўзғатадиган баёнот ёки қарор қабул қилишдан олдин икки марта ўйлаб кўриши”дан эҳтиёт бўлиш керак.
Декабрь ойи бошида Бельгия полицияси ва прокуратураси Европарламент жойлашган Брюсселда коррупцияда гумонланиш ҳолатлари бўйича тергов олиб борилгани сабабли бир нечта кишини ҳибсга олиб, тинтувлар ўтказди. Хусусан, полиция Европарламент раиси ўринбосари Ева Кайли ва унинг шеригини ҳибсга олди. Гап улар жаҳон чемпионатига мезбонлик қилишга ҳозирлик кўраётган Қатарнинг аризасини қўллаб-қувватлаш эвазига “катта пул мукофотлари” ва “қимматбаҳо совғалар” олган бўлиши мумкинлиги ҳақида кетмоқда. Бельгиялик терговчилар гумонланувчилардан 1,5 миллион евродан ортиқ нақд пул ва қимматбаҳо совғаларни мусодара қилган. Кайли ўз ватанидаги сиёсий партиясидан чиқариб юборилди ва Европа парламентидаги мавқеини ҳам йўқотди.
“Financial Times” газетасининг қатарлик юқори мартабали дипломатга таяниб хабар беришича, ЕИнинг Европарламент атрофидаги коррупция можароси билан боғлиқ ҳаракатлари Брюссель ва Доҳа ўртасидаги глобал энергетика хавфсизлиги соҳасидаги ҳамкорликка “салбий таъсир кўрсатиши” мумкин.