Россия газ ва нефть учун юқори нарх белгиланишига рози бўлмайди – Песков

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишДмитрий Песков, архивное фото
Дмитрий Песков, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.12.2022
Oбуна бўлиш
Россия газ ва нефть учун бозор нархини йўқ қилинишига рози бўлмайди
ТОШКЕНТ, 25 дек — Sputnik. Россия гази ва нефти учун юқори нарх белгиланишини қабул қилиб бўлмайди, деди президент матбуот котиби Дмитрий Песков, мамлакат ҳеч қачон бозор нархларининг бузилишига рози бўлмаслигини таъкидлаб. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
“Ҳар қандай юқори нархнинг белгиланиши мумкин эмас. Гарчи улар анча юқори ўрнатилган бўлсада, бу принципиал масала – бу бозор нархини шакллантириш жараёнларига аралашиш. Ва агар бугун сиз бундай саховатли юқори нархга рози бўлсангиз, эртага (Россия Федерацияси – таҳр.) манфаатларини бузадиган нархга рози бўлишингиз керак бўлади”, - деди Песков Павел Зарубин билан “Москва. Кремль. Путин” дастури учун суҳбатда.
Унинг сўзларига кўра, бу ҳақда гап бўлиши мумкин эмас.
“Биз ҳеч қачон бозор нархини белгилаш жараёнининг бунчалик бузилиши ва вайрон қилинишига рози бўлмаймиз”, - дея қўшимча қилди матбуот котиби.
Маълумот ўрнида, 5 декабрь куни Россия нефтини Европа Иттифоқига денгиз орқали етказиб беришга эмбарго кучга кирди. Европа Иттифоқи давлатлари 2 декабрда, шунингдек, денгиз орқали етказиб бериладиган Россия нефтининг баррелига тўлаш мумкин бўлган юқори нархни ҳам келишиб олдилар – 60 доллар. Худди шундай қарор G7 давлатлари ва Австралия томонидан ҳам қабул қилинган эди.
Россия президенти Владимир Путин Ғарб давлатларининг ушбу қарорини бозор иқтисодиёти тамойилларига зид деб атади ва Россия бундай мамлакатларга нефть етказиб бермаслигини таъкидлаб ўтган эди. Шунингдек, у тез орада қарши чоралар ҳақида фармон имзолашини айтди.
Янгиликлар лентаси
0