https://sputniknews.uz/20221225/prezidentning-yana-bir-maslahatchisiga-orinbosar-tayinlandi-31021029.html
Президентнинг яна бир маслаҳатчисига ўринбосар тайинланди
Президентнинг яна бир маслаҳатчисига ўринбосар тайинланди
Sputnik Ўзбекистон
Раҳим Ҳакимов олий ва ўрта махсус таълим вазирининг фан ва инновациялар бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди. 25.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-25T09:28+0500
2022-12-25T09:28+0500
2022-12-25T09:28+0500
жамият
президент администрацияси
фармон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/1f/21173715_70:0:1800:973_1920x0_80_0_0_5b4ac6911b18c9b68fad3c91e9947edd.jpg
ТОШКЕНТ, 25 дек — Sputnik. Ўзбекистон президентининг тегишли фармони билан Раҳим Расулжонович Ҳакимов президентнинг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.Шу муносабат билан у олий ва ўрта махсус таълим вазирининг фан ва инновациялар бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди.Раҳим Ҳакимов 1983 йилда туғилган. У Наманган давлат университети (2003) ва Тошкент давлат юридик университети (2005) битирувчиси.Меҳнат фаолияти давомида Президент ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институтида ишлаган. 2015 йилда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланган. 2015−2017 йилларда Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси аъзоси, 2017 йилдан Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори, 2018 йилдан — Мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси раиси сифатида ишлаган.2019 йил сентябрь ойида Адлия вазири ўринбосари — Тошкент давлат юридик университети ректори этиб тайинланган. 2021 йил июнь ойида у олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари лавозимига тайинланганди.Аввалроқ Муртаза Маматқулович Қаршибоев Президент маслаҳатчиси – Спичрайтери ўринбосари лавозимига тайинланган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/1f/21173715_388:0:1685:973_1920x0_80_0_0_8e92c0b797eaba4198dd53b9ce720aae.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, президент администрацияси, фармон
жамият, президент администрацияси, фармон
Президентнинг яна бир маслаҳатчисига ўринбосар тайинланди
Раҳим Ҳакимов олий ва ўрта махсус таълим вазирининг фан ва инновациялар бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди.
ТОШКЕНТ, 25 дек — Sputnik. Ўзбекистон президентининг тегишли фармони билан Раҳим Расулжонович Ҳакимов президентнинг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов
маълум қилди.
Шу муносабат билан у олий ва ўрта махсус таълим вазирининг фан ва инновациялар бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Раҳим Ҳакимов 1983 йилда туғилган. У Наманган давлат университети (2003) ва Тошкент давлат юридик университети (2005) битирувчиси.
Меҳнат фаолияти давомида Президент ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институтида ишлаган. 2015 йилда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланган. 2015−2017 йилларда Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси аъзоси, 2017 йилдан Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори, 2018 йилдан — Мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси раиси сифатида ишлаган.
2019 йил сентябрь ойида Адлия вазири ўринбосари — Тошкент давлат юридик университети ректори этиб тайинланган. 2021 йил июнь ойида у олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари лавозимига тайинланганди.
Аввалроқ Муртаза Маматқулович Қаршибоев Президент маслаҳатчиси – Спичрайтери ўринбосари лавозимига тайинланган.