Президент ҳамда номдор давлат стипендиялари ғолиблари аниқланди

© Sputnik / Зафар ХалиловСум
Сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.12.2022
Oбуна бўлиш
600 га яқин талаба президент ва номдор стипендиялар соҳибига айланди.
ТОШКЕНТ, 25 дек — Sputnik. 2022/2023-ўқув йили учун республика олий таълим муассасалари бакалавриат босқичининг 566 нафар талабаси Ўзбекистон президенти ва номли давлат стипендияларига муносиб кўрилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.
Вазирлик маълумотигакўра:
Президент давлат стипендияси — 72 нафар;
Ислом Каримов номли давлат стипендияси — 100 нафар;
Навоий номли давлат стипендияси — 234 нафар;
Беруний номли давлат стипендияси — 95 нафар;
Улуғбек номли давлат стипендияси — 26 нафар;
Ибн Сино номли давлат стипендияси — 22 нафар;
Имом ал-Бухорий номли давлат стипендияси — 3 нафар;
Ибройим Юсупов номли давлат стипендияси — 8 нафар;
Тўлепберген Қаипбергенов номли давлат стипендияси — 6 нафар талабага берилади.
Президент давлат стипендияси танловида иштирок этиб, суҳбат босқичига тавсия этилмаган талабалар ректор томонидан тасдиқланган сертификат ҳамда базавий стипендия миқдорининг 3 бараваридаги бир марталик пул маблағи билан мукофотланади.
Шунингдек, номли давлат стипендиялари танловларида қатнашиб, совриндор бўлолмаган талабалар ҳам сертификат ҳамда базавий стипендия миқдорининг 2 бараваридаги бир марталик пул маблағи билан рағбатлантирилади.
Янгиликлар лентаси
0