Париж-2024 лицензиялари ўйналадиган турнирлар эълон қилинди

© Sputnik / Юлия ЧестноваСпортсмен на соревнованиях по тяжелой атлетике
Спортсмен на соревнованиях по тяжелой атлетике - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.12.2022
Oбуна бўлиш
Париж-2024 Олимпия ўйинлари оғир атлетика учун жами 120 та квота ажратилган.
ТОШКЕНТ, 25 дек — Sputnik. Халқаро оғир атлетика федерацияси Париж-2024 Олимпия ўйинлари учун ажратилган квоталар ва уларнинг тақсимланиш тизимини тасдиқлади. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Қуйида мазкур дастурга оид эътиборли маълумот ва рақамларни келтириб ўтамиз.
Ушбу спорт учун умумий ажратилган квота: 120 (60+60)
Эркаклар вазн тоифалари: -61 кг, -73 кг, -89 кг, -102 кг ва +102 кг
Аёллар вазн тоифалари: -49 кг, -59 кг, -71 кг, -81 кг ва +81 кг
Ажратилган 60 та квота ҳар бир вазн тоифаларида тенг тақсимланади. Ҳар бир мамлакатдан кўп билан 6 нафар (3+3) спортчи Париж-2024 Олимпиадасида иштирок этиши мумкин. Бордию қайсидир жамоа 4 ёки ундан ортиқ йўлланмага эга бўлса, мажбурий равишда 3 спортчисини танлайди.
Ўринлар рейтинг очко тақдим қилувчи мусобақалардаги натижаларга қараб шакллантирилади. Париж-2024 йўлланмасига эга бўлиш учун спортчилар камида 5 та ана шундай рейтинг турнирида иштирок этишлари шарт. Улардан қуйидаги 2 таси мажбурий:
2023 йилги жаҳон чемпионати (2-17 сентябрь, Саудия Арабистони);
2024 йилги Жаҳон кубоги (2-11 апрель, Таиланд).
Шунингдек, қуйидаги мусобақалардан камида 3 тасида иштирок этган бўлишлари талаб этилади:
2022 йилги жаҳон чемпионати (5-16 декабрь, Колумбия);
2023 йилги Осиё чемпионати (3-13 май, Жанубий Корея);
2023 йилги I Гран-при (2-12 июнь, Куба);
2023 йилги II Гран-при (декабрь, Қатар);
2024 йилги Осиё чемпионати (5-15 февраль, Ўзбекистон).
2-17 сентябрь куни қитъа атлетлари Саудияда дунё биринчилигида иштирок этса, 27 сентябрь – 4 октябрь саналарида уларни Осиё ўйинлари доирасидаги баҳслар кутиб турибди.
Янгиликлар лентаси
0