Ўзбекистоннинг асосий Янги йил арчаси МДҲдаги энг баланд учинчи арча бўлди

© Sputnik / Ilya Naimushin / Медиабанкка ўтишМонтажник в костюме Деда Мороза устанавливает главную городскую елку высотой 55 метров (самую высокую в России) при температуре -20 градусов в Красноярске
Монтажник в костюме Деда Мороза устанавливает главную городскую елку высотой 55 метров (самую высокую в России) при температуре -20 градусов в Красноярске - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.12.2022
Oбуна бўлиш
Тошкентдаги бош арчанинг баландлиги ўтган йилдагидек – 35 метр.
ТОШКЕНТ, 25 дек — Sputnik. Тошкентнинг бош арчаси МДҲ давлатлари пойтахтларини безаб турган Янги йил арчалари орасида учинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда “Турстат” портали хабар берди.
Бу йил Ўзбекистон ва пойтахтнинг бош арчаси Hyatt Regency меҳмонхонаси олдидаги майдонга қайтарилди. Ўтган йили Янги йил арчаси “Янги Ўзбекистон” боғига ўрнатилган эди.
Тошкентдаги бош арчанинг баландлиги ўтган йилдагидек – 35 метр.
Рўйхатда биринчи ўринни Туркманистон пойтахтидаги арча эгаллади, унинг баландлиги 43 метр. Иккинчи поғонадан Арманистондаги Янги йил арчаси жой олди, унинг баландлиги 37 метрни ташкил қилади.
Россиянинг Янги йил арчаси – баландлиги 27 метр бўлган тирик арча – Москвадаги Кремль майдонида тикилган. Аммо бу Россиядаги энг баланди эмас, негаки Красноярскдаги Татишев оролида 55 метрли арчани кўриш мумкин.
“Турстат”га кўра, Бокуда (Озарбайжон) – 34 метр, Душанбеда (Тожикистон) – 30 метр, Минскда (Беларусь) – 27 метр, Остонада (Қозоғистон) – 25 метр, Бишкекда (Қирғизистон) – 25 метр ва Кишинёвда (Молдова) – 20 метр баландликдаги Янги арчаси ўрнатилган.
Янгиликлар лентаси
0