Кустурица ўзбекистонлик талабани Сербия кинофестивалига таклиф қилди

© Sputnik / Сергей Пятаков / Медиабанкка ўтишЮбилейный Зимний международный фестиваль искусств в Сочи. День восьмой
Юбилейный  Зимний международный фестиваль искусств в Сочи. День восьмой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.12.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонлик талаба кинофестивалда ўзининг “Кассета” фильмини тақдим этган ва танлов дастурига кирган.
ТОШКЕНТ, 25 дек — Sputnik. Машҳур кинорежиссёр Эмир Кустурица Кюстендорф кино ва мусиқа фестивалининг (Küstendorf Film & Music Festival) ёпилиш маросимига Бутунроссия давлат кинематография институтининг (ВГИК) Тошкент филиали талабаси Тимур Муродовни шахсан таклиф қилди.
Бу ҳақда университет матбуот хизмати хабар берди. Қайд этилишича, Муродов кинофестивалда ўзининг “Кассета” фильмини тақдим этган ва танлов дастурига кирган.
Кустендорф кинофестивалига 2008 йилда кинорежиссёр Эмир Кустурица томонидан асос солинган ва ҳар йили Сербияда ўтказилади.
Унда бадиий фильмлардан ташқари қисқа метражли фильмлар ҳам иштирок этади. Ғолиблар “Олтин тухум” билан тақдирланадилар.
Янгиликлар лентаси
0