АҚШда кучли қор бўрони қурбонлари сони ошди

© Foto : Ohio State Highway PatrolМесто массового ДТП на заснеженном шоссе в Огайо, США
Место массового ДТП на заснеженном шоссе в Огайо, США - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.12.2022
Oбуна бўлиш
Мичиган штатида 82 ёшли аёл музлаб қолган ҳолда топилди.
ТОШКЕНТ, 25 дек — Sputnik. АҚШда кузатилаётган кучли қор бўрони қурбонлари сони 23 кишига етди, деб хабар қилди NBC телеканали шанба куни.

“Об-ҳаво билан боғлиқ ҳодисаларда камида 23 киши ҳалок бўлди. Одамлар Оклахома, Кентукки, Миссури, Висконсин, Канзас, Небраска, Оҳайё, Нью-Йорк, Колорадо ва Мичиган штатларида ҳалок бўлди”, - дейилади телеканал хабарида.

Камида 10 та штатда кузатилаётган ҳароратнинг кескин пасайиши, қор ёғиши, кучли шамол, қор кўплаб автоҳалокатларга, электр узатиш симларининг узилишига, парвозларнинг кечикишига олиб келди.
Оҳайё штатида туман ва йўллар музлаши оқибатида 50 та автомобиль иштирокида тўқнашув содир бўлди, 4 киши ҳалок бўлди. Мичиган штатида 82 ёшли аёл қариялар уйи олдида кўчада музлаб қолган ҳолда топилди.
Шанба куни 2600 дан ортиқ рейслар бекор қилинди. Деярли 400 минг уй хўжаликлари ва корхоналар (1,6 млн киши) электр таъминотисиз қолмоқда.
Аввалроқ АҚШда қор бўрони оқибатида камида 9 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.
Янгиликлар лентаси
0