Адҳам Икрамов Савдо-саноат палатаси раёсати раиси бўлди

© Sputnik / Рамиз БахтияровГлава ТПП Узбекистана Адхам Икрамов
Глава ТПП Узбекистана Адхам Икрамов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.12.2022
Oбуна бўлиш
Адҳам Икрамов спортни ривожлантириш вазири сифатида фаолиятини давом эттирмоқда.
ТОШКЕНТ, 25 дек — Sputnik. Адҳам Илҳомович Икрамов Савдо-саноат палатаси раёсати раиси лавозимига сайланди. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Бироқ ҳозирча Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов ўз ишини давом эттирмоқда. Ўз навбатида Адҳам Икрамов ҳам спортни ривожлантириш вазири сифатида фаолиятини давом эттирмоқда.

“Савдо-саноат палатаси раёсати раиси янги таъсис этилган лавозим бўлиб, унга президент тавсияси бўйича Адҳам Икрамов сайланди. Бу жамоатчилик асосидаги лавозим ҳисобланади. Айни вақтда Адҳам Икрамов спортни ривожлантириш вазири сифатида фаолиятини давом эттирмоқда”, - дейилади хабарда.

Адҳам Икрамов 1968 йил 20 декабрда Тошкент шаҳрида туғилган. 1986—1990 йилларда Ленинград ҳарбий тиббиёт академиясида, 1990—1992 йилларда Тошкент тиббиёт институтида таҳсил олган. 1992 – 1994 йилларда Тошкент давлат тиббиёт институти клиник ординатори бўлган.
У 2009 – 2012 йилларда соғлиқни сақлаш вазири лавозимида ишлаган. Кейинги беш йилда бош вазирнинг турли масалалар бўйича ўринбосари лавозимларида фаолият юритган. 2017 йил қисқа муддат президентнинг ташкилий-кадр масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси биринчи ўринбосари ва президент ҳузуридаги давлат бошқаруви академияси ректори, 2017 – 2022 йилларда Савдо-саноат палатаси раиси вазифаларида ишлаган.
Шу йилнинг февраль ойида янги ташкил этилган Спортни ривожлантириш вазирлигига раҳбар бўлганди.
Янгиликлар лентаси
0