Тўққизта агентлик тугатилмоқда

© Depositphotos / ZwolafasolaМужчина в костюме с папками в руке
Мужчина в костюме с папками в руке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.12.2022
Oбуна бўлиш
Тугатиладиган давлат бошқаруви органлари фаолияти тегишли вазирлик ва идоралар ўртасида тақсимланади.
ТОШКЕНТ, 24 дек — Sputnik. 2023 йил 1 январдан 12 та давлат бошқаруви органлари вазифа ва функциялари тегишли вазирлик ва идораларга ўтказилган ҳолда тугатилади. Бу ҳақда президентнинг “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида белгиланди.
Фармонга мувофиқ тугатиладиган идоралар:
Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги – Қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ вазифа ва функциялари Қишлоқ хўжалиги вазирлигига, саноатни ривожлантириш билан боғлиқ вазифа ва функциялари эса Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига ўтказилмоқда;
Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги – вазифа ва функциялари тегишинча Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги орасида тақсимланмоқда;
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги – вазифа ва функциялари Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига ўтказилмоқда;
Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги – вазифа ва функциялари Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ўтказилмоқда;
Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги – вазифа ва функциялари Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ўтказилмоқда;
Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида капитал қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш агентлиги – вазифа ва функциялари Сув хўжалиги вазирлигига ўтказилмоқда;
Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги – вазифа ва функциялари Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига ўтказилмоқда;
Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги – вазифа ва функциялари Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига ўтказилмоқда;
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги “Ўзбекчорванасл” агентлиги – вазифа ва функциялари Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига ўтказилмоқда;
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси – вазифа ва функциялари тегишинча Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги орасида тақсимланмоқда;
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази – вазифа ва функциялари Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига ўтказилмоқда;
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси – вазифа ва функциялари Соғлиқни сақлаш вазирлигига ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, фармон билан 1 январдан вазирликлар сони 25 тадан 21 тага қисқартирилмоқда. Шунингдек, бош вазирнинг 8 нафар ўринбосари 4 нафари қолдириляпти.
Янгиликлар лентаси
0