https://sputniknews.uz/20221224/senatning-ottiz-oltinchi-yalpi-majlisi-27-dekabr-kuni-chaqiriladi-31007736.html
Сенатнинг ўттиз олтинчи ялпи мажлиси 27 декабрь куни чақирилади
Сенатнинг ўттиз олтинчи ялпи мажлиси 27 декабрь куни чақирилади
Sputnik Ўзбекистон
Парламент юқори палатаси 2023 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонунни кўриб чиқади. 24.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-24T09:47+0500
2022-12-24T09:47+0500
2022-12-24T09:47+0500
ўзбекистон олий мажлиси сенати
сиёсат
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/14/30106435_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_a4a1822dcf75826ebe24a461d98084f8.jpg
ТОШКЕНТ, 24 дек — Sputnik. Олий Мажлис Сенатининг ўттиз олтинчи ялпи мажлиси 2022 йил 27 декабрь куни чақирилади. Юқори палата кенгашининг навбатдаги мажлисида шундай қарор қабул қилинди.Ялпи мажлисда:Шу билан бирга навбатдаги ялпи мажлисда “Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида”ги ва “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида маҳкумларни топшириш тўғрисидаги битимни (Тошкент, 2022 йил 29 март) ратификация қилиш ҳақида”ги ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонунларни ҳам кўриб чиқиш режалаштирилган.Бундан ташқари, сенаторлар томонидан маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича белгиланган лойиҳалар юзасидан амалга оширилган ишлар ҳамда 2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясининг 2022 йилдаги ижроси ҳамда уни амалга ошириш бўйича 2023 йилга мўлжалланган чора-тадбирларни тасдиқлаш масаласи ҳам муҳокама қилинади.Ялпи мажлис доирасида Олий Мажлис Сенати кенгашининг қарорларини тасдиқлаш ҳам назарда тутилган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/14/30106435_103:228:936:853_1920x0_80_0_0_bb538cc03bb7b3664886784b36468b9a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон олий мажлиси сенати, сиёсат
ўзбекистон олий мажлиси сенати, сиёсат
Сенатнинг ўттиз олтинчи ялпи мажлиси 27 декабрь куни чақирилади
Парламент юқори палатаси 2023 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонунни кўриб чиқади.
ТОШКЕНТ, 24 дек — Sputnik. Олий Мажлис Сенатининг ўттиз олтинчи ялпи мажлиси 2022 йил 27 декабрь куни чақирилади. Юқори палата кенгашининг навбатдаги мажлисида шундай қарор
қабул қилинди. президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган устувор йўналишлар;
“2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги;
“2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги;
“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги;
“Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитация қилиш тўғрисида”ги;
“Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги қонунлар муҳокама қилинади.
Шу билан бирга навбатдаги ялпи мажлисда “Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида”ги ва “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида маҳкумларни топшириш тўғрисидаги битимни (Тошкент, 2022 йил 29 март) ратификация қилиш ҳақида”ги ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонунларни ҳам кўриб чиқиш режалаштирилган.
Бундан ташқари, сенаторлар томонидан маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича белгиланган лойиҳалар юзасидан амалга оширилган ишлар ҳамда 2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясининг 2022 йилдаги ижроси ҳамда уни амалга ошириш бўйича 2023 йилга мўлжалланган чора-тадбирларни тасдиқлаш масаласи ҳам муҳокама қилинади.
Ялпи мажлис доирасида Олий Мажлис Сенати кенгашининг қарорларини тасдиқлаш ҳам назарда тутилган.