https://sputniknews.uz/20221224/rossiya-tiv-moldova-31015861.html
Россия ТИВ Молдовага Ғарб қуроллари етказилиб берилаётганини қоралади
Россия ТИВ Молдовага Ғарб қуроллари етказилиб берилаётганини қоралади
Sputnik Ўзбекистон
Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Галузин Молдовани НАТО қуроллари билан тўлдириш режалари фалокатли эканини таъкидлади. 24.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-24T20:12+0500
2022-12-24T20:12+0500
2023-04-05T18:42+0500
молдова
европа иттифоқи
ғарб
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/04/25886580_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_2ecedc3cc874fa8d2ab5245f89a194f5.jpg
ТОШКЕНТ, 24 дек — Sputnik. Молдова ва НАТО ўртасидаги ҳамкорликнинг фаоллашуви мамлакат хавфсизлигига путур етказади, деди Россия ТИВ раҳбари ўринбосари Михаил Галузин РИА Новости агентлигига.Россиялик дипломат Кишинёвни бу борада Киевнинг аянчли тажрибасини такрорламасликка чақирди.Молдова ташқи ишлар ва Европа интеграцияси вазири Нику Попеску аввалроқ мамлакат хавфсизлик билан боғлиқ ўта оғир вазиятда экани, шу сабабли мудофаа қобилиятини кучайтириши кераклигини айтган эди. Кишинёв Германия, Руминия ва Франция билан ҳарбий ҳамкорликни фаоллаштиришга ишонади.Хусусан, Молдова мудофаа вазири Анатолий Носатий ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини яратиш зарурлиги ҳақида гапирди, бироқ Кишинёвда ҳозирда бунинг учун маблағ йўқ.
молдова
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/04/25886580_299:193:2772:2048_1920x0_80_0_0_e208d092ec0ca6763b6bad9a31c57cb6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
молдова, европа иттифоқи, ғарб, россия
молдова, европа иттифоқи, ғарб, россия
Россия ТИВ Молдовага Ғарб қуроллари етказилиб берилаётганини қоралади
20:12 24.12.2022 (янгиланди: 18:42 05.04.2023) Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Галузин Молдовани НАТО қуроллари билан тўлдириш режалари фалокатли эканини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 24 дек — Sputnik. Молдова ва НАТО ўртасидаги ҳамкорликнинг фаоллашуви мамлакат хавфсизлигига путур етказади, деди Россия ТИВ раҳбари ўринбосари Михаил Галузин РИА Новости
агентлигига.
Россиялик дипломат Кишинёвни бу борада Киевнинг аянчли тажрибасини такрорламасликка чақирди.
“Кишинёв ва НАТО мамлакатлари ўртасида ҳарбий ва ҳарбий-техник соҳадаги ҳамкорликнинг фаоллашуви кўпроқ Молдованинг хавфсизлигига путур етказувчи омил ҳисобланади. Тажриба шуни кўрсатяптики, бирор давлатнинг Ғарб қуролларини ўйламасдан йиғиши ёки ҳудудига НАТО контингентини жойлаштириш унинг хавфсизлиги ва суверенитетини умуман оширмайди, аксинча, уни фалокатга яқинлаштиради”, - деди дипломат.
Молдова ташқи ишлар ва Европа интеграцияси вазири Нику Попеску аввалроқ мамлакат хавфсизлик билан боғлиқ ўта оғир вазиятда экани, шу сабабли мудофаа қобилиятини кучайтириши кераклигини айтган эди. Кишинёв Германия, Руминия ва Франция билан ҳарбий ҳамкорликни фаоллаштиришга ишонади.
Хусусан, Молдова мудофаа вазири Анатолий Носатий ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини яратиш зарурлиги ҳақида гапирди, бироқ Кишинёвда ҳозирда бунинг учун маблағ йўқ.