Москвада “Ўзбекистон киноси кунлари” бўлиб ўтади

© Агентство кинематографииТворческая встреча с узбекскими кинематографистами на киностудии "Мосфильм"
Творческая встреча с узбекскими кинематографистами на киностудии Мосфильм - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.12.2022
Oбуна бўлиш
“Ўзбекистон киноси кунлари”нинг очилиш маросимида “Аёл қисмати” фильми намойиш этилади.
ТОШКЕНТ, 24 дек — Sputnik. Бугун Москванинг “Иллюзион”кинотеатрида “Ўзбекистон киноси кунлари”нинг очилиш маросими бўлиб ўтади. Бу ҳақда Кинематография агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов раҳбарлигидаги бир гуруҳ ўзбекистонлик киноижодкорлар Россиянинг Москва шаҳрида бўлиб турибди. Тарихий “Мосфильм” киностудиясида ўзбекистонлик киноижодкорлар билан ижодий учрашув ва журналистлар учун пресс-тур ташкил этилган.
“Ўзбекистон киноси кунлари”нинг очилиш маросимида “Аёл қисмати” фильми намойиш этилади.
23 декабрь куни Россиядаги миллий маданий тадбир олдидан Россия Федерацияси Маданият вазирлигининг Кинематография ва рақамли ривожлантириш департаменти директори ўринбосари Светлана Фринчинская, “Мосфильм” киноконцерни бош директори Карен Шахназаров, “Союзмультфильм” киностудиясининг бош продюсери Юлия Осетинская, Ўзбекистон Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов, “Ўзбекфильм” киноконцерни директори Баҳодир Одилов, БДКИ профессори Одельша Агишев, Агентлик халқаро бўлими ходими Сайёра Худойбердиева, режиссёрлар Рашид Маликов, Дилмурод Масаидов иштирокида конференция ўтказилган. Учрашувда рус-ўзбек ҳамкорлик лойиҳалари масаласи муҳокама қилинган.
Янгиликлар лентаси
0