“Миллий спорт мукофоти-2022” тақдирлаш маросими ўтказилди

© Министерство развития спортаСостоялась церемония вручения "Национальной спортивной премии-2022"
Состоялась церемония вручения Национальной спортивной премии-2022 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.12.2022
Oбуна бўлиш
Бкосчи Гулсевар Ғаниева Йилнинг энг яхши ёш спортчиси унвонига сазовор бўлди.
ТОШКЕНТ, 24 дек — Sputnik. Кеча, 23 декабрь куни “Миллий спорт мукофоти-2022” тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Тадбирни Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов очиб берди. Маросимда номинациялар ўз эгаларига топширилди. Номинациялар:
Йилнинг энг яхши ёш спортчиси – Гулсевар Ғаниева (бокс);
Йил кашфиёти – Шарифа Давронова (енгил атлетика);
Йилнинг энг яхши ҳаками – Эшпўлат Ҳидоятов (спорт курашлари);
Йилнинг энг яхши спорт шифокори – Рустем Аблялимов (велоспорт);
Йилнинг энг яхши ёш паралимпиячиси – Азизбек Бойназаров (пара сузиш);
Йилнинг энг яхши пара спорт мураббийи – Бобур Қўзиев (пара таеквондо);
Йилнинг энг яхши аёл паралимпиячиси – Гулжаной Наимова (пара таеквондо);
Йилнинг энг яхши эркак паралимпиячиси – Сервер Ибрагимов (пара ўқ отиш);
Ампутантлар футболи ривожига қўшган ҳиссаси учун Рустам Меҳмонов (“Матонат футбол” ногирон-ампутантлар футболини ривожлантириш маркази раиси) мукофотланди;
Футбол бўйича ампутантлар терма жамоаси фидойиси –Бахтиёр Ражабов (Футбол бўйича ампутантлар терма жамоаси фахрийси);
Йилнинг энг яхши пара спорт клуби – Спорт курашлари клуби;
Йилнинг энг яхши спорт журналисти – Камолиддин Алимов (olamsport.com);
Йилнинг энг фаол спорт тарғиботчиси – Тимур Низаев (“Правда Востока”газетаси);
Йилнинг энг яхши матбуот хизмати – Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси (Виталий Жудро);
Олимпизм тарғиботи йўлидаги узоқ йиллик хизматлари учун Анвар Авазхўжаев мукофотланди;
Йилнинг энг яхши терма жамоаси – Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма Жамоаси;
Йилнинг энг яхши федерацияси – Ўзбекистон шахмат федерацияси;
Спорт тадбирларини ўтказиш бўйича энг яхши ташкилотчи –Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси;
Спорт соҳасидаги кўп йиллик хизматлари учун Биродар Абдураимов (Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий, “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони соҳиби) мукофотланди;
Миллий спорт турларини оммавийлаштиришга қўшган ҳиссаси учун Ниғматилла Йўлдошев (Ўзбекистон Республикаси Бош Прокурори, Ўзбекистон кураш федерацияси раиси) мукофотланди;
Хотин-қизлар спортини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун Танзила Нарбаева (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати раиси, Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси раҳбари) мукофотланди;
Ёшларни соғлом турмуш тарзига жалб қилишдаги хизматлари учун Абдусалом Азизов (Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси, Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбари) мукофотланди;
Халқаро тадбирларнинг энг яхши ташкилотчиси – Осиё Олимпия кенгаши;
Йилнинг энг яхши мураббийи мукофотланди Илиас Илиадис (Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи);
Йилнинг энг яхши аёл спортчиси – Светлана Осипова (таэквондо WТ бўйича жаҳон чемпиони);
Йилнинг энг яхши эркак спортчиси – Музаффарбек Тўрабоев (дзюдо бўйича жаҳон чемпиони).
Янгиликлар лентаси
0