Ҳарбий прокурорга янги ўринбосарлар тайинланди

© Uznews.uzПрокуратура
Прокуратура - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.12.2022
Oбуна бўлиш
Отабек Холбоев ҳарбий прокурорнинг биринчи ўринбосари бўлди.
ТОШКЕНТ, 24 дек — Sputnik. Бош прокурорнинг буйруғига асосан Ўзбекистон ҳарбий прокурорига икки ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Адлия полковниги Отабек Холбоев Ўзбекистон ҳарбий прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар у Тошкент шаҳар ҳарбий прокурори лавозимида фаолият олиб борган.
Адлия подполковниги Қаҳрамон Исроилов ҳарбий прокурорнинг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар у Навоий вилояти ҳарбий прокурори бўлиб ишлаётган эди.
Шунингдек, Ўзбекистон президентининг тегишли фармони билан Тошкент шаҳар прокурори Улуғбек Қосимовга 3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси махсус унвони берилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ботир Қудратхўжаев бош прокурор ўринбосари – ҳарбий прокурор бўлгани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0