https://sputniknews.uz/20221224/bosh-vazirning-orinbosari-soni-ikki-baravarga-qisqaradi-31008213.html
Бош вазирнинг ўринбосари сони икки бараварга қисқаради
Бош вазирнинг ўринбосари сони икки бараварга қисқаради
Sputnik Ўзбекистон
Вазирлар Маҳкамасининг қатор котибият ва департаментлари ҳам тугатилди. 24.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-24T10:17+0500
2022-12-24T10:17+0500
2022-12-24T10:17+0500
жамият
фармон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/527/84/5278487_0:0:1200:675_1920x0_80_0_0_a8610f38333d6ff90da63ac6e4e54649.jpg
ТОШКЕНТ, 24 дек — Sputnik. Ўзбекистон Бош вазирининг амалдаги 8 нафари ўринбосари ўрнига 4 нафари қолдирилмоқда. Бу ҳақда президентнинг “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида белгиланди.Фармонга мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида иқтисодиёт ва ижтимоий соҳалар бўйича котибиятлар, департаментлар ва улар ҳузуридаги бўлимлар, шунингдек, Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси, Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш бўлими, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш масалалари бўлими тугатилди.Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида:Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг тузилмаларини мақбуллаштириш муносабати билан бўшаётган маблағлар Бош вазир котибияти ўрнак кўрсатган бошқарув ходимларининг натижадорлиги асосида қўшимча рағбатлантиришга йўналтирилади.Эслатиб ўтамиз, мазкур фармонга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси тизимидаги вазирликлар сони 25 тадан 21 тага қисқартирилмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/527/84/5278487_150:0:1050:675_1920x0_80_0_0_2508ee1af0c425127a289cfd408b7e3b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, фармон
Бош вазирнинг ўринбосари сони икки бараварга қисқаради
Вазирлар Маҳкамасининг қатор котибият ва департаментлари ҳам тугатилди.
ТОШКЕНТ, 24 дек — Sputnik. Ўзбекистон Бош вазирининг амалдаги 8 нафари ўринбосари ўрнига 4 нафари қолдирилмоқда. Бу ҳақда президентнинг “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида
белгиланди.
Фармонга мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида иқтисодиёт ва ижтимоий соҳалар бўйича котибиятлар, департаментлар ва улар ҳузуридаги бўлимлар, шунингдек, Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси, Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш бўлими, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш масалалари бўлими тугатилди.
Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида:
Бош вазирнинг 4 нафаргача ўринбосарлари лавозими;
Ҳукумат раҳбари фаолиятини ҳуқуқий, ташкилий-техник, ахборот-таҳлилий ва протокол жиҳатдан таъминлайдиган Бош вазир котибияти ташкил этилди.
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг тузилмаларини мақбуллаштириш муносабати билан бўшаётган маблағлар Бош вазир котибияти ўрнак кўрсатган бошқарув ходимларининг натижадорлиги асосида қўшимча рағбатлантиришга йўналтирилади.
Эслатиб ўтамиз, мазкур фармонга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси тизимидаги вазирликлар сони 25 тадан 21 тага қисқартирилмоқда.