https://sputniknews.uz/20221224/bosh-vazir-orinbosarlari-bir-vaqtning-ozida-vazir-bolishi-taqiqlandi-31008504.html
Бош вазир ўринбосарлари бир вақтнинг ўзида вазир бўлиши тақиқланди
Бош вазир ўринбосарлари бир вақтнинг ўзида вазир бўлиши тақиқланди
Sputnik Ўзбекистон
2023 йил 1 сентябрдан бошлаб барча республика ижро этувчи ҳокимият органларида буйруқ, қарор ва фармойишларни “E-qaror” электрон тизими орқали қабул қилиш ва... 24.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-24T11:16+0500
2022-12-24T11:16+0500
2022-12-24T11:16+0500
қарор
бош вазир
сиёсат
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/18/31008637_0:66:1280:786_1920x0_80_0_0_65a437371faa79d73b6d14194bf0cdd6.jpg
ТОШКЕНТ, 24 дек — Sputnik. 2023 йил 1 январдан республика ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари бир вақтнинг ўзида хўжалик бошқаруви органларининг раҳбари вазифасини бажариши тақиқланади. Бу ҳақда президентнинг “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари доирасида республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланди.1 январдан уюшма ва бошқа хўжалик бирлашмаларига давлат ҳокимияти ваколатларини бериш ва уларнинг раҳбарларини Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан лавозимга тайинлаш амалиёти бекор қилинади.Республика ва ҳудудий ижро этувчи ҳокимият органлари функцияларининг очиқ реестрини шакллантириш ва уни доимий юритиш амалиёти йўлга қўйилади.Давлат бошқарувида очиқлик даражасини янада ошириш, рақамли технологияларни жорий этиш, рақамлаштирилган давлат бошқаруви моделига ўтиш мақсадида 2023 йил 1 январдан бошлаб, синов тариқасида, Адлия вазирлиги тизимида идоравий буйруқ, қарор ва фармойишларни “E-qaror” электрон тизими орқали қабул қилиш ва эълон қилиш амалиёти йўлга қўйилади.Адлия вазирлиги манфаатдор идоралар билан биргаликда 2023 йил 1 июнга қадар синов натижалари бўйича 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб барча республика ижро этувчи ҳокимият органларида буйруқ, қарор ва фармойишларни “E-qaror” электрон тизими орқали қабул қилиш ва эълон қилишни жорий этишни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрлайди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/18/31008637_73:0:1208:851_1920x0_80_0_0_921e80fdf523facb4d70f0b6f68b4c15.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қарор, бош вазир, сиёсат
Бош вазир ўринбосарлари бир вақтнинг ўзида вазир бўлиши тақиқланди
2023 йил 1 сентябрдан бошлаб барча республика ижро этувчи ҳокимият органларида буйруқ, қарор ва фармойишларни “E-qaror” электрон тизими орқали қабул қилиш ва эълон қилишни жорий этилади.
ТОШКЕНТ, 24 дек — Sputnik. 2023 йил 1 январдан республика ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари бир вақтнинг ўзида хўжалик бошқаруви органларининг раҳбари вазифасини бажариши тақиқланади. Бу ҳақда президентнинг “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари доирасида республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида
белгиланди.
1 январдан уюшма ва бошқа хўжалик бирлашмаларига давлат ҳокимияти ваколатларини бериш ва уларнинг раҳбарларини Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан лавозимга тайинлаш амалиёти бекор қилинади.
Республика ва ҳудудий ижро этувчи ҳокимият органлари функцияларининг очиқ реестрини шакллантириш ва уни доимий юритиш амалиёти йўлга қўйилади.
Давлат бошқарувида очиқлик даражасини янада ошириш, рақамли технологияларни жорий этиш, рақамлаштирилган давлат бошқаруви моделига ўтиш мақсадида 2023 йил 1 январдан бошлаб, синов тариқасида, Адлия вазирлиги тизимида идоравий буйруқ, қарор ва фармойишларни “E-qaror” электрон тизими орқали қабул қилиш ва эълон қилиш амалиёти йўлга қўйилади.
Адлия вазирлиги манфаатдор идоралар билан биргаликда 2023 йил 1 июнга қадар синов натижалари бўйича 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб барча республика ижро этувчи ҳокимият органларида буйруқ, қарор ва фармойишларни “E-qaror” электрон тизими орқали қабул қилиш ва эълон қилишни жорий этишни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрлайди.