Хитойдан Ўзбекистонга автобуслар олиб келиниши кутилмоқда

© Транспорт вазирлигиТранспорт вазирлиги
Транспорт вазирлиги - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.12.2022
Oбуна бўлиш
Транспорт вазири Илхом Махкамов Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Сзян Ян хоним билан учрашди.
ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Хитойнинг йирик заводлари томонидан ишлаб чиқарилган автобусларни Ўзбекистонга етказиб бериш бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилади. Бу ҳақда Транспорт вазири Илхом Махкамов ва Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Сзян Ян хоним иштирокидаги учрашувда маълум қилинди.
Учрашувда томонлар автобуслар сотиб олишни молиялаштириш, етказиб бериш муддатлари ва Хитойдан Ўзбекистонга тезлаштирилган тартибда етказиб бериш бўйича ишларни ташкил этиш масалаларини муҳокама этишди.
Ўз навбатида, Сзян Ян хоним мамлакатда жамоат транспортини ривожлантиришга қаратилган ислоҳотларнинг муҳимлигини таъкидлади ва муҳокама этилган масалалар юзасидан ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентга йил якунига қадар 190 дона катта сиғимли автобус келтирилиши маълум қилинганди. Автобуслар 30 та ўтириш ва 60 туриш ўрнига мўлжалланган, кондиционерлар билан жиҳозланган, сиқилган табиий газда ишлайди.
Йил якунигача яна 25 та ўтириш ва 31 та туриш ўрнига эга бўлган 85 дона SAZ LE-60 ўрта сиғимли автобуслар ҳам олиб келинади. Улар жорий йилда харид қилинган шу русумдаги 115 дона автобусларга қўшилади. Келгуси йил эса Yutong русумидаги 20 дона электробуслар олиб келинади.
Шунингдек, Тошкентда 475 кмга яқин 34та алоҳида автобус йўлакчалари ташкил этилади. Ҳозирги кунда Тошкент шаҳрининг марказий кўчалари бўйлаб 475 кмга яқин 34та алоҳида автобус йўлакларини ташкил этиш режалаштирилган. Режага кўра, яқин бир ҳафта ичида асосий — Алишер Навоий, Беруний, Амир Темур ва Фарғона йўли кўчалари бўйлаб йўлакчалар ташкил этилади.
Янгиликлар лентаси
0