Тоқаев январь воқеалари қурбонлари хотирасига бағишланган ёдгорликни очди

© Foto : Официальный сайт президента КазахстанаПрезидент принял участие в открытии мемориала "Тагзым"
Президент принял участие в открытии мемориала Тагзым - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.12.2022
Oбуна бўлиш
Ёдгорлик фожиали воқеалар маркази бўлган жойда қурилган. У бир неча қисмдан иборат.
ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. 23 декабрь куни Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида 2022 йилнинг январь ойидаги фожиа қурбонларига бағишланган “Тағзим” (Таъзим) ёдгорлигининг тантанали очилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон хабар берди.
Ёдгорликнинг очилиш маросимида Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва шаҳар ҳокими Ерболат Досаев иштирок этди.
Ёдгорлик фожиали воқеалар маркази бўлган жойда қурилган. Композицияни Алексей Ивженко бошчилигидаги Basire Design жамоаси лойиҳалаштирган. Муаллифлар меъморий ечимига кўра, ёдгорлик кўп босқичли мажмуа бўлиб, бир нечта зоналарга бўлинган.

“Композиция Сатпаев кўчаси томонидан бошланиб, юқорига кўтарилади: мамлакат бошдан кечирган ҳаракат каби. Кейин “Қаңтар” (январь) содир бўлди - қора зона, қора дағал, гавжум стелалар, сиз тезроқ ўтиб кетишни хоҳлайсиз ва улардан ўтганда ўзингизни оқ зонада кўрасиз –осмон акси ва панд-насихат ёзилган оқ вертикал, мармар стелалар ҳудуди. Қора стелаларда ўлим ва қўрқув билан боғлиқ сўзлар ёзилган. Оқ стелаларда халқнинг бирлиги ҳақидаги сўзлар бор”, - дейди меъмор, Basire Design бюроси раҳбари Алексей Ивженко Sputnik Қозоғистонга берган интервьюсида.

Бундан ташқари, ҳар бир ҳудудда қозоқ халқининг таниқли вакилларининг фикрлари ёзилган тош ва стелалар ўрнатилган.
Меъморнинг таъкидлашича, ёдгорлик устидаги ишлар тахминан 3-4 ой давом этган. Бунгача танлов эълон қилинган, кейин дизайн давом эттирилган. Ёдгорлик устида 8 киши ишлаган.
Қурилишда табиий тош ишлатилган – қора стелаларда қора сланец, кулранг ва қора гранит ҳамда оқ мармар. Асосан Капал-Арасан ва Текели конлари ҳудудида ишлаб чиқарилган тошлар ишлатилган.
Аввалроқ Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Олмаота учун курашган қаҳрамонлар шарафига пантеон қуришни буюрган эди. Давлат раҳбари пантеонга Қозоғистон халқи хавфсизлиги учун жонини фидо қилганларнинг номлари битилишини таъкидлади.

Қозоғистондаги тартибсизликлар

2022 йил январь ойи бошида Қозоғистоннинг бир неча шаҳарларида оммавий тартибсизликлар бўлиб ўтган эди. Уларда иштирок этганлар полиция ва ҳарбийларга ҳужум қилишди.
Президент Қасим-Жомарт Тоқаев буни давлат тўнтаришига уриниш деб атаб, КХШТга ёрдам сўраб мурожаат қилди. Россия ва КХШТга аъзо бўлган бошқа давлатлар зудлик билан Қозоғистонга хавфсизлик кучларни юборган ва улар муҳим ижтимоий объектларни қўриқлашга жалб этилган эди. 7 январга келиб вазиятни изга солишга эришилди, 19 январь куни бутун мамлакат бўйлаб жорий қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди. Ҳукумат маълумотларига кўра, бу воқеалар натижасида 230 киши ҳалок бўлган, 4,5 мингдан зиёд киши жабрланган.
Янгиликлар лентаси
0