Тадбиркорларга газлама, трикотаж мато экспортининг транспорт харажатлари қоплаб берилади

© Sputnik/Рамиз БахтияровВ Маргилане состоялось открытие V Международного фестиваля традиционного текстиля "Праздник атласа" (Атлас байрами).
В Маргилане состоялось открытие V Международного фестиваля традиционного текстиля Праздник атласа (Атлас байрами).  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.12.2022
Oбуна бўлиш
Тадбиркорларга маҳсулотларни экспорт қилишда субсидиялар тақдим этилади - тафсилотлар.
ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Тадбиркорларга газлама, трикотаж мато экспортининг транспорт харажатлари қоплаб берилади. Бу ҳақда 22 декабрь куни президент томонидан имзоланган фармонда назарда тутилган.
Ҳужжатга кўра, экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан экспортолди ва экспорт билан боғлиқ савдо операцияларини молиялаштириш учун ажратиладиган молиявий ресурслар ҳисобидан берилган кредитларни ўз вақтида сўндириб келаётган тадбиркорлик субъектларига кредитнинг сўндирилган қисмига мутаносиб равишда қўшимча кредитлар ажратишга рухсат этилади.
2024 йил 1 январга қадар Европа, Туркия, Миср ва Марокаш давлатларига газлама, трикотаж мато маҳсулотларини экспорт қилишда ташиш харажатларининг 70 фоизини компенсация қилишга субсидиялар тақдим этилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон тўқимачилик экспортини 4,3 миллиард долларга етказишни режалаштирмоқда. Бу бўйича президент Шавкат Мирзиёев мутасаддиларга тегишли топшириқ берган. Унга кўра, Европа, Туркия, Миср, Марокашга газлама, трикотаж мато экспортига транспорт харажатлари 2024 йил 1 январгача 70 фоиз қоплаб берилади.
Шунингдек, камида 50 хил турдаги янги текстиль маҳсулотларини ишлаб чиқариш дастури тасдиқланади. Янги турдаги тайёр текстиль маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаларига 100 миллион доллар, гиламчилик учун 50 миллион доллар йўналтирилади.
Қолаверса, тўқимачилик индустриал зоналари инфратузилмасига 200 миллиард сўм ажратилади. Йил якунига қадар эса Туркия, Эрон, Бельгиядан технология ва мутахассислар (дизайнер ва технолог) олиб келинади.
Янгиликлар лентаси
0