Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Сватовский йўналишида Россиянинг 10та снарядига Украинанинг 2та снаряди тўғри келмоқда

© Sputnik / Konstantin Mikhalchevsky / Медиабанкка ўтишБТР 82А с российским флагом в Армянске
БТР 82А с российским флагом в Армянске - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.12.2022
Oбуна бўлиш
Қайд этилишича, рус артиллериясининг ҳар 10 ўқига душман томондан иккитаси тўғри келади.
ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Россия артиллерияси Донбассдаги Сватовский йўналишида Украина артиллериясига қараганда беш баравар интенсивроқ ишламоқда, рус артиллериясининг ҳар 10 ўқига душман томондан иккитаси тўғри келади.
Бу ҳақда Донбассда фронтнинг ушбу учачткасида вазифаларни бажарадиган Псков дивизиясининг ҳарбий хизматчиси маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Украина хавфсизлик кучлари бўлинмалари асосан 152 миллиметр калибрли совет гаубицалари ва 155 миллиметр калибрли Aмерика М777 гаубицалари билан ишлайди.
Унинг аниқлик киритишича, Россия артиллериясининг асосий нишонлари Украина хавфсизлик кучларининг қуроллари, кузатув пунктлари ва душман пиёдаларидир.
Донбассдаги Сватовский йўналишидаги вазият бир неча ой олдин кескинлашган. Украина хавфсизлик кучлари мунтазам равишда Сватовони Aмериканинг HIMARS ракета тизимларидан ўққа тутмоқда ва стратегик аҳамиятга ега бўлган ушбу ҳудуддаги мудофаани ёриб ўтишга ҳаракат қилмоқда, чунки бу республиканинг бир қатор аҳоли пунктларига йўл очиб беради.
Янгиликлар лентаси
0