Россияда икки фуқароликка эга бўлган шахсларга давлат органларида ишлашга рухсат берилди

© Sputnik / Алексей МайшевРоссийские паспорта, архивное фото
Российские паспорта, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.12.2022
Oбуна бўлиш
Ҳужжат 2024 йил 30 июнгача амал қилади, муддат тугагач, икки фуқароли шахслар лавозимидан бўшатилиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Икки фуқаролиги бўлган шахсларга Россиянинг давлат ва муниципал муассасаларда ишлашга рухсат берувчи қонун РФ Федерациялар Кенгаши томонидан маъқулланди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Ҳужжат 2024 йил 30 июнгача амал қилади.
Янги қонунга кўра, иккинчи фуқаролиги ўзига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра тугатилмаган ҳар қандай Россия фуқароси давлат хизматчиси бўлиши мумкин.
Аниқлик киритилишича, давлат ва муниципал хизматчилар, хорижий давлат фуқаролигига эга бўлган мансабдор шахслар ва хизматчилар 2024 йилнинг 30 июнига қадар хизмат қилишлари ёки ишга жойлашишлари мумкин.
Агар ушбу санадан кейин 5 иш куни ичида чет эл фуқаролиги тугатилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаса, улар бир томонлама тартибда эгаллаб турган лавозимидан озод этилади.
Янгиликлар лентаси
0