Песков AҚШ сиёсатини провокацион деб атади

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишПресс-секретарь президента РФ Дмитрий Песков
Пресс-секретарь президента РФ Дмитрий Песков - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.12.2022
Oбуна бўлиш
AҚШнинг сиёсати кўп ҳолларда провокацион характерга эга, дейди Песков.
ТОШКЕНТ, 23 дек - Sputnik. AҚШнинг сиёсати кўп ҳолларда провокацион характерга эга, бу кўриниб турибди, деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.
Aввалроқ AҚШ президенти Жо Байден уларнинг “сиёсати шу қадар ёвуз, шу қадар разил, адолатсиз бўлиб қолган”ини ва улар “бир-бирини қўшни эмас, душмандек” кўришини айтган эди.
“Бу Америка Қўшма Штатларининг ички иши бўлиб, у кўпроқ президент ва америкаликлар ўртасидаги муносабатлар соҳасига тааллуқлидир. Бу бизга тааллуқли эмас, лекин AҚШ сиёсати асосан провокацион, мустамлакачилик характерига эга эканлиги, кеча президент айтганидек, аниқ”, деди Песков.
Янгиликлар лентаси
0