Ўзбекистонлик спортчилар Қирғизистондаги халқаро мусобақа совриндори бўлишди

© Миллий олимпия қўмитасиСпорт курашлари бўйича “PWL-3 World Series” таснифига кирувчи халқаро мусобақа
Спорт курашлари бўйича “PWL-3 World Series” таснифига кирувчи халқаро мусобақа - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.12.2022
Oбуна бўлиш
Қирғизистонда спорт курашлари бўйича “PWL-3 World Series” таснифига кирувчи халқаро мусобақа бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Ўзбекистонлик спортчилар Қирғизистонда бўлиб ўтган халқаро мусобақада мувафаққиятли иштирок этишди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Қирғизистонда спорт курашлари бўйича “PWL-3 World Series” таснифига кирувчи халқаро мусобақа бўлиб ўтди.
Унда Эрон, Россия, Мўғулистон, Қирғизистон, Қозоғистон қатори Ўзбекистондан икки нафар спортчи Ғуломжон Абдуллаев (-57 кг) ҳамда Иляс Бекбулатов (-71 кг) иштирок этди.
Иляс Бекбулатов ҳал қилувчи беллашувда россиялик жаҳон чемпионати совриндори Евгений Жербеев билан курашиб, 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Абдуллаев эса финалда азалий рақибларидан бири, Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Заур Угуевга 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди ва кумуш медал билан чекланди.
Янгиликлар лентаси
0