https://sputniknews.uz/20221223/odam-papilloma-virusiga-qarshi-emlash-boyicha-tavsiyalar-yangilandi---jsst-30990523.html
Одам папиллома вирусига қарши эмлаш бўйича тавсиялар янгиланди - ЖССТ
Одам папиллома вирусига қарши эмлаш бўйича тавсиялар янгиланди - ЖССТ
Sputnik Ўзбекистон
ЖССТ экспертлари қайд этишича, иммунитети заиф, ОИВ инфекциясидан азият чекадиган аёллар биринчи навбатда эмланиши шарт. 23.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-23T13:32+0500
2022-12-23T13:32+0500
2022-12-23T13:32+0500
жамият
жсст
эмлаш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/0f/21351549_0:104:3273:1945_1920x0_80_0_0_870adcbf28ca9d8869842eaef3d5fde6.jpg
ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти одам папиллома вирусига қарши эмлаш бўйича тавсияларини янгилади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.Одам папиллома вирусининг 200 дан ортиқ тури мавжуд бўлиб, шундан 13 таси онкологик касалликларга сабаб бўлади. Хусусан, вирусга қарши ўз вақтида вакцина олинмаса, 16 ва 18-типлари бачадон бўйни саратонини келтириб чиқариши исботланган.Бироқ мутахассислар дунё бўйича мазкур хавфли касалликка қарши эмлаш қамрови пасайиб кетганидан хавотирда. Хусусан, 2019-2021 йилларда вакцина олганлар сони 15-25 фоизга камайган. Яъни 3,5 миллион нафар қиз эмлаш жараёнидан четда қолган.Шу боис Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти одам папиллома вирусига қарши эмлаш бўйича тавсияларини янгилади.Ундан қуйидаги кўрсатмалар ўрин олган:ЖССТ экспертлари қайд этишича, иммунитети заиф, ОИВ инфекциясидан азият чекадиган аёллар биринчи навбатда эмланиши шарт. Улар хасталикка қарши вакцинанинг камида икки, имкони бўлса, уч дозасини қабул қилишлари лозим.Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда одам папиллома вирусига қарши эмлаш 2019 йилда бошланган. ССВ маълумотларига кўра, ҳар йили Ўзбекистонда ўртача 1700 нафарга яқин аёлда одам папиллома вируси сабабли бачадон бўйни саратони касаллиги аниқланмоқда. Республикада 12-14 ёшли қизлар ўртасида эмлаш жараёни ўтказилмоқда. Чунки айни шу ёш оралиғида вакцинадан сўнг иммунитет энг кучли шаклланади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/0f/21351549_271:0:3002:2048_1920x0_80_0_0_73613048831e0d0dc60899b32f3be6a9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, жсст, эмлаш
Одам папиллома вирусига қарши эмлаш бўйича тавсиялар янгиланди - ЖССТ
ЖССТ экспертлари қайд этишича, иммунитети заиф, ОИВ инфекциясидан азият чекадиган аёллар биринчи навбатда эмланиши шарт.
ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти одам папиллома вирусига қарши эмлаш бўйича тавсияларини янгилади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум
қилди. Одам папиллома вирусининг 200 дан ортиқ тури мавжуд бўлиб, шундан 13 таси онкологик касалликларга сабаб бўлади. Хусусан, вирусга қарши ўз вақтида вакцина олинмаса, 16 ва 18-типлари бачадон бўйни саратонини келтириб чиқариши исботланган.
Бироқ мутахассислар дунё бўйича мазкур хавфли касалликка қарши эмлаш қамрови пасайиб кетганидан хавотирда. Хусусан, 2019-2021 йилларда вакцина олганлар сони 15-25 фоизга камайган. Яъни 3,5 миллион нафар қиз эмлаш жараёнидан четда қолган.
Шу боис Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти одам папиллома вирусига қарши эмлаш бўйича тавсияларини янгилади.
Ундан қуйидаги кўрсатмалар ўрин олган:
9-14 ёшли қизлар вакцинанинг биринчи ёки иккинчи дозасини қабул қилиши лозим;
15-20 ёшли хотин-қизлар бир ёки икки босқичда эмланиши керак;
21 ёшдан ошган аёллар 6 ойлик оралиқ билан икки дозада вакцина олиши зарур.
ЖССТ экспертлари қайд этишича, иммунитети заиф, ОИВ инфекциясидан азият чекадиган аёллар биринчи навбатда эмланиши шарт. Улар хасталикка қарши вакцинанинг камида икки, имкони бўлса, уч дозасини қабул қилишлари лозим.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда одам папиллома вирусига қарши эмлаш 2019 йилда бошланган. ССВ маълумотларига кўра, ҳар йили Ўзбекистонда ўртача 1700 нафарга яқин аёлда одам папиллома вируси сабабли бачадон бўйни саратони касаллиги аниқланмоқда. Республикада 12-14 ёшли қизлар ўртасида эмлаш жараёни ўтказилмоқда. Чунки айни шу ёш оралиғида вакцинадан сўнг иммунитет энг кучли
шаклланади.