Мўйноқда туристик форум бўлиб ўтди

© Karakalpakstan.travelВ Муйнаке прошел "Каракалпакстанский туристический форум"
В Муйнаке прошел Каракалпакстанский туристический форум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.12.2022
Oбуна бўлиш
Тадбирда Қорақалпоғистоннинг туризм салоҳияти, ҳудуддаги туризм корхоналари ҳақида сўз юритилди.
ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. 21 декабрь куни Мўйноқ туманида “Karakalpakstan Tourism Forum” бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Туризм ва маданий мерос вазирлигининг матбуот хизмати хабар берди.
Илк бор ташкил этилаётган ушбу форумда Қорақалпоғистон шаҳар ва туманларининг туристик имкониятлари, ҳудудларда туризм соҳасини ривожлантириш имкониятлари, янги туристик йўналишларни ишлаб чиқиш бўйича “Karakalpakstan Travel Hub” дастурининг тақдимоти ва туризм соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларининг кўргазмалари ўтказилди.
2022 йилда Қорақалпоғистонда жами 133 миллиард сўмлик 72 та туризм лойиҳаси амалга оширилиб, уларда 950 дан ортиқ янги иш ўрни яратилди.
2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида вилоятда 6 та оилавий меҳмон уйи ва 4 та ётоқхона фойдаланишга топширилиб, уларнинг умумий сони 61 тага етди.
Глобал пандемияга қарамай, 2021 йилда Қорақалпоғистонга 284 минг маҳаллий ва 25 минг нафар хорижий сайёҳ ташриф буюрган бўлса, 2022 йилда Қорақалпоғистонга 600 минг маҳаллий ва 50 мингдан ортиқ хорижий сайёҳ ташриф буюрди.
Янгиликлар лентаси
0