Кения элчиси Боррелнинг Aфрика Путин ҳақида билмайди, деган гапларига жавоб берди

© Пресс-служба президента УзбекистанаЖозеп Боррел
Жозеп Боррел - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.12.2022
Oбуна бўлиш
Биз Россия қаердалигини биламиз ва бизда бу билан боғлиқ ҳеч қандай муаммо йўқ, дейди элчи.
ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Кения Россия қаерда жойлашганини билади, бу борада ҳеч қандай муаммо йўқ. Бу ҳақда Aфрика давлатининг Москвадаги элчиси Бенсон Огуту РИA Новости агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.
Бу билан у Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррелнинг Россияни қўллаб-қувватловчи намойишларда қатнашаётган африкаликларнинг самимийлигига шубҳа қилиши ҳақидаги гапларига жавоб берди. Боррелнинг фикрича, Москва позициясини қўллаб-қувватловчи африкаликлар “Донбасснинг қаердалиги ва президент Владимир Путин кимлигини билмайди”.
“Бу унинг фикри, лекин Кения элчиси сифатида сизни ишонтириб айтаманки, Россия билан муносабатларимиз 59 йил аввал, мустақилликка эришилгандан бери самарали ривожланди. Биз Россия қаердалигини биламиз ва бизда бу билан боғлиқ ҳеч қандай муаммо йўқ”, деди Огуту.
Президент Владимир Путин ҳам Боррелнинг сўзларига изоҳ бериб, Aфрика Россиянинг қаердалигини ва унинг мустамлакачиликдан озод бўлишида қандай роль ўйнаганини билишини таъкидлади.
Янгиликлар лентаси
0