ФИФА ЖЧ финалидан сўнг майдонга бегона шахслар киритилгани учун чора кўради

© соцсети Нусрета ГекчеНусрет Гекче с кубком мира
Нусрет Гекче с кубком мира - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.12.2022
Oбуна бўлиш
ФИФА тантанали маросим тугагандан сўнг алоҳида шахсларга майдонга рухсатсиз кириш ҳуқуқи берилганлигини аниқлади.
ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати финалидан кейин майдонга бегоналар тушганидан кейин чора кўришини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости журналист Тариқ Панжага таяниб, хабар берди.
Қатардаги турнир финалида Аргентина терма жамоаси Франция устидан ғалаба қозонганидан сўнг майдонда туркиялик ошпаз Нусрет Гўкче кўриниш берди ва жаҳон кубоги билан суратга тушди. Ошпазнинг хатти-ҳаракати ижтимоий тармоқларда резонанс келтириб чиқарди.

“Текширув натижаларига кўра, ФИФА тантанали маросим тугагандан сўнг алоҳида шахсларга майдонга рухсатсиз кириш ҳуқуқи берилганлигини аниқлади. Ички чоралар кўрилади”, - дейилади ташкилот баёнотида.

ФИФА қоидаларига кўра, кубокни фақат турли йиллардаги жаҳон чемпионатлари ғолиблари, шунингдек, давлат раҳбарлари ва ташкилот президенти қўлларида ушлаб туриши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0