https://sputniknews.uz/20221223/eneregetika-vaziri-ozbekistondan-xitoyga-gaz-etkazib-statistikasiga-izoh-berdi-30991966.html
Энергетика вазири Ўзбекистондан Хитойга газ етказиб бериш статистикасини изоҳлади
Энергетика вазири Ўзбекистондан Хитойга газ етказиб бериш статистикасини изоҳлади
Sputnik Ўзбекистон
Жўрабек Мирзамаҳмудов Ўзбекистон ва Хитой статистика идораларининг газ еткази бериш бўйича ҳисоботидаги фарқнинг сабабини тушунтирди. 23.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-23T12:17+0500
2022-12-23T12:17+0500
2024-04-14T09:47+0500
иқтисод
энергетика вазирлиги
энергетика
газ
хитой
ўзбекистон
экспорт
импорт
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/0c/24502752_0:194:3073:1922_1920x0_80_0_0_6d37f60b9cfa067235bf31c36b48343a.jpg
ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Ўзбекистон ва Хитой статистика идораларининг газ етказиб бериш бўйича ҳисоботидаги фарқ икки давлатда ҳисоб-китоб турлича олиб борилиши билан боғлиқ. Бу ҳақда Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов маълум қилди.Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон Туркманистон газини ҳам Хитойга етказишда иштирок этади.Қайд этилишича, Ўзбекистон ҳудудидан транспорт қилинган газ ва транзит хизматлари учун тўланган пулни қўшганда Хитой статистикаси берган рақам келиб чиқади.Маълумот учун, Ўзбекистон давлат статистика қўмитаси ҳисоботига кўра, 2022 йилнинг 11 ойида Хитойга 910,9 млн долларлик газ етказиб берилган. Хитой томони эса Ўзбекистондан қиймати 1,03 млрд долларлик газ импорт қилингани ҳақида маълумот берган.
хитой
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/0c/24502752_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_074ec509bf551467e7f5491a442051c6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, энергетика вазирлиги, энергетика, газ, хитой, ўзбекистон, экспорт, импорт
иқтисод, энергетика вазирлиги, энергетика, газ, хитой, ўзбекистон, экспорт, импорт
Энергетика вазири Ўзбекистондан Хитойга газ етказиб бериш статистикасини изоҳлади
12:17 23.12.2022 (янгиланди: 09:47 14.04.2024) Жўрабек Мирзамаҳмудов Ўзбекистон ва Хитой статистика идораларининг газ еткази бериш бўйича ҳисоботидаги фарқнинг сабабини тушунтирди.
ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Ўзбекистон ва Хитой статистика идораларининг газ етказиб бериш бўйича ҳисоботидаги фарқ икки давлатда ҳисоб-китоб турлича олиб борилиши билан боғлиқ. Бу ҳақда Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов маълум қилди.
“Тан олиш керак, икки мамлакатнинг статистик ҳисоботларида фарқ бор. Сабаби, бизнинг статистикада фақатгина экспорт қилинган газнинг ҳажми ва унинг суммаси чиққан бўлса, Хитой тарафи умуман Ўзбекистондан импорт қилинган товар ва маҳсулотлар хизматларини инобатга олган”, - дейди вазир.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон Туркманистон газини ҳам Хитойга етказишда иштирок этади.
“Ва бу ерда Ўзбекистондан экспорт қилинган газдан ташқари, Ўзбекистон ҳудудидан Туркманистондан тортиб Хитойгача кетган газ қувури бор. У ерда бизнинг ҳудудда “Азиатрансгаз” қўшма корхонаси бор. Ушбу корхона газ транспортини амалга ошириб беради”, - дейди Мирзамаҳмудов.
Қайд этилишича, Ўзбекистон ҳудудидан транспорт қилинган газ ва транзит хизматлари учун тўланган пулни қўшганда Хитой статистикаси берган рақам келиб чиқади.
Маълумот учун, Ўзбекистон давлат статистика қўмитаси
ҳисоботига кўра, 2022 йилнинг 11 ойида Хитойга 910,9 млн долларлик газ етказиб берилган. Хитой томони эса Ўзбекистондан қиймати 1,03 млрд долларлик газ импорт қилингани ҳақида маълумот
берган.