Бухородаги Хўжа Калон масжиди реставрация қилинмоқда

© Пресс-служба Агентства культурного наследияДостопримечательности Бухары
Достопримечательности Бухары - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.12.2022
Oбуна бўлиш
Реставрация қилинаётган обидалар қаторида XVI асрга оид масжид ҳам бор.
ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Манзилли рўйхатга асосан айни пайтда Бухородаги 20 та тарихий объектда реставрация ва асрашга доир консервация ишлари олиб бориляпти. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Кўҳна Бухоронинг қадимий қисмида ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган кўплаб осори атиқалар жойлашган. Ана шундай меъморий ёдгорликлардан бири Хўжа Калон масжиди саналади.
Мазкур масжид 1573-1579-йилларда барпо этилган. У Хўжа Гавкушон мажмуасининг таркибий қисми саналади. Бу ерда Гавкушон мадрасаси ва шу номдаги минора ҳам қад ростлаган.

“Машҳур Пойи Калон ансамблини эслатувчи бу гўшадаги Хўжа Калон масжиди вақт, ташқи таъсирлар ва эътиборсизлик оқибатида абгор ҳолга тушай деб қолган эди. Жорий йилда шу нохуш манзарага чек қўйишга киришилди. Бу ерда айни пайтда реставрация ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда”, - дейилади хабарда.

Аввалроқ 2023 йил давомида асрашга доир ишлар амалга ошириладиган 58 та маданий мерос объектининг манзилли рўйхати тасдиқланиб, уларни реставрация қилиш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Янгиликлар лентаси
0