Андижонда содир бўлган ёнғин оқибатида 3 киши ҳалок бўлди - ФВВ

© Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасиМЧС
МЧС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.12.2022
Oбуна бўлиш
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Андижон вилоятида содир бўлган ёнғин бўйича расмий маълумот берди.
ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Андижонда содир бўлган ёнғин оқибатида 3 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, кеча соат 19:15 да Андижон шаҳар, С.Абдуллаев 5-тор кўчасида жойлашган хонадонда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида Андижон шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра 4 та ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 19:19 да етиб бориб, ёнғин соат 19:23 да қуршаб олинган ва 19:32 да ўчирилган.
Ҳодиса натижасида уйнинг таҳминан 70 кв.м. майдонда томи, шифти ва уй-жиҳозлари ёнган.
Ёнғинни бартараф этиш жараёнида 3 нафар фуқаронинг куйган ҳолдаги жасади топилган. Шунингндек ҳодиса жойига ФВБ, ИИБ, ССБ ва прокуратура ходимлари етиб борган.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Янгиликлар лентаси
0