Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Запорожье ҳукумати ЗАЭСни ўққа тутиш камайганини маълум қилди

© Sputnik / Константин МихальчевскийФрагмент стелы при въезде на территорию Запорожской АЭС в Энергодаре.
Фрагмент стелы при въезде на территорию Запорожской АЭС в Энергодаре.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.12.2022
Oбуна бўлиш
Балицкийнинг сўзларига кўра, МAГAТЭ миссиясига катта умидлар боғланган эди, бироқ у ҳеч нарса қила олмади.
ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Россия армиясининг ҳаракатлари туфайли Украина Қуролли кучлари сўнгги пайтларда Запорожье атом электр станциясини (ЗАЭС) камроқ ўққа тута бошлади. Бу ҳақда Запорожье вилояти губернатори вазифасини бажарувчи Евгений Балицкий маълум қилди.

“Ўққа тутишлар камроқ, лекин бу Гроссининг хизмати эмас, бу Қуролли кучларимизнинг хизмати”, - деди у.

У фақат кучгина душманни тўхтатишга мажбур қилишини таъкидлади. Балицкийнинг сўзларига кўра, МAГAТЭ миссиясига катта умидлар боғланган эди, бироқ у ҳеч нарса қила олмади.

“Бугун биз шу вақт ичида бўлиб ўтган барча жараёнлар, ташрифлар, суҳбатлар, мунозаралар, БМТдаги чиқишлардан шуни тушунамизки, МАГАТЭ тинч аҳолига қарата, тинч объектларга қарата, атом объектларига қарата ўқ узишни тўхтатиш масалаларини ҳал қилишга қодир эмас ва улар етарли ваколатга эга эмас”, - дея қўшимча қилди у.

Шунга қарамай, губернатор вазифасини бажарувчининг фикрича, станция хавфсизлигини таъминлаш учун барча тутқичлардан фойдаланиш керак.
Запорожье AЭС Днепрнинг чап қирғоғида, Энергодар шаҳри яқинида жойлашган. У блоклар сони ва ўрнатилган қуввати бўйича Европадаги энг йирик атом электр станциясидир. Март ойидан бери у Россия ҳарбийлари ҳимоясида. Россия Ташқи ишлар вазирлиги таъкидлаганидек, бу ядровий ва радиоактив материалларнинг сизиб чиқишининг олдини олиш учун зарур.
Шу билан бирга, Украина қўшинлари станцияни ҳам, қўшни Энергодар шаҳрини ҳам мунтазам равишда ўққа тутмоқда.
Янгиликлар лентаси
0