https://sputniknews.uz/20221222/toshkent-hokimligi-aholini-kvartira-sotib-olayotganda-hushyor-bolishga-chaqirdi-30956586.html
Тошкент ҳокимлиги аҳолини квартира сотиб олаётганда ҳушёр бўлишга чақирди
Тошкент ҳокимлиги аҳолини квартира сотиб олаётганда ҳушёр бўлишга чақирди
Sputnik Ўзбекистон
Қурилиш ишлари тугалланмаган хонадонлар харидорлари Қурилиш вазирлигининг электрон платформасида қурувчи компания ҳақида ўзларига керакли маълумотларни... 22.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-22T12:29+0500
2022-12-22T12:29+0500
2022-12-22T12:29+0500
жамият
тошкентда шҳт саммити
ҳокимият
қурилиш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/07/19127597_0:176:3029:1880_1920x0_80_0_0_6fb45777d6262dde34759712bfb5b3f8.jpg
ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Сўнгги пайтларда айрим қурилиш ташкилотлари қурилиш лойиҳалари ҳудудий архитектура ва шаҳарсозлик кенгаши томонидан тасдиқланмаган ва экспертизадан ўтмаган кўп қаватли уйлардаги хонадонларни сотмоқда.Натижада бундай хонадонларни сотиб олиш бўйича шартнома тузган фуқаролар турли муаммоларга дуч келмоқда. Масалан, улар уй-жойни ўз номига расмийлаштиришда қийналяпти. Бундай уйларни сув таъминоти, газ қувури ва электр тармоқларига улаш мумкин эмас. Ҳокимлик матбуот хизмати ана шундай турар-жой мажмуасини мисол қилиб келтирди.Қурилиш лойиҳаси ҳудудий архитектура ва шаҳарсозлик кенгаши томонидан тасдиқланмаган ва давлат экспертизасидан ўтмаган бўлса-да, қурувчи Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 23 манзилида жойлашган DahO кўп функцияли мажмуаси лойиҳасида қурилиши режалаштирилган объектларни сотишни бошлаган”, - дейилади хабарда.Қурилиш ишлари тугалланмаган хонадонлар харидорлари Қурилиш вазирлигининг электрон платформасида қурувчи компания ҳақида ўзларига керакли маълумотларни топишлари мумкин. Аввало, уй рўйхатдан ўтган ёки йўқлигини текшириш керак. Платформада сиз комплекс номи, қурувчи компания номи, манзили каби очиқ маълумотларни олишингиз мумкин.Фуқаролар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/07/19127597_87:0:2818:2048_1920x0_80_0_0_d8dc735f0df930142e3636d912205310.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, тошкентда шҳт саммити, ҳокимият, қурилиш
жамият, тошкентда шҳт саммити, ҳокимият, қурилиш
Тошкент ҳокимлиги аҳолини квартира сотиб олаётганда ҳушёр бўлишга чақирди
Қурилиш ишлари тугалланмаган хонадонлар харидорлари Қурилиш вазирлигининг электрон платформасида қурувчи компания ҳақида ўзларига керакли маълумотларни топишлари мумкин.
ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Сўнгги пайтларда айрим қурилиш ташкилотлари қурилиш лойиҳалари ҳудудий архитектура ва шаҳарсозлик кенгаши томонидан тасдиқланмаган ва экспертизадан ўтмаган кўп қаватли уйлардаги хонадонларни сотмоқда.
Натижада бундай хонадонларни сотиб олиш бўйича шартнома тузган фуқаролар турли муаммоларга дуч келмоқда. Масалан, улар уй-жойни ўз номига расмийлаштиришда қийналяпти. Бундай уйларни сув таъминоти, газ қувури ва электр тармоқларига улаш мумкин эмас. Ҳокимлик матбуот хизмати ана шундай турар-жой мажмуасини мисол қилиб келтирди.
Қурилиш лойиҳаси ҳудудий архитектура ва шаҳарсозлик кенгаши томонидан тасдиқланмаган ва давлат экспертизасидан ўтмаган бўлса-да, қурувчи Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 23 манзилида жойлашган DahO кўп функцияли мажмуаси лойиҳасида қурилиши режалаштирилган объектларни сотишни бошлаган”, - дейилади хабарда.
Қурилиш ишлари тугалланмаган хонадонлар харидорлари Қурилиш вазирлигининг электрон платформасида қурувчи компания ҳақида ўзларига керакли маълумотларни топишлари мумкин. Аввало, уй рўйхатдан ўтган ёки йўқлигини текшириш керак. Платформада сиз комплекс номи, қурувчи компания номи, манзили каби очиқ маълумотларни олишингиз мумкин.
Фуқаролар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
қурилиш майдончасидаги қурилиш ишларининг ҳолати билан танишиш;
шартнома шартларининг бажарилиши тўғрисида қурувчидан ёзма маълумот сўраш;
қурилишнинг боришини, шу жумладан маблағларнинг мақсадли сарфланишини назорат қилиш.