Сайёҳлар учун дунёдаги энг машҳур шаҳарлар номи эълон қилинди

© Sputnik / Екатерина Чеснокова / Медиабанкка ўтишГорода мира. Дубай
Города мира. Дубай - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.12.2022
Oбуна бўлиш
Дунёдаги энг машҳур 100 та шаҳар рейтингида Дубай иккинчи ўринни эгаллади.
ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Буюк Британиянинг "Euromonitor" тадқиқот компанияси дунёнинг энг машҳур топ-100 та шаҳари рўйхатини тузди. Бу ҳақда РИА Новости Россия туроператорлар ассоциациясига таяниб, хабар берди.
Ҳисоботга кўра, рейтингда биринчи ўринни Париж эгаллади. Иккинчи ўрин Дубайга, учинчи ўрин Амстердамга насиб қилди. Шунингдек, кучли ўнталикка Мадрид, Рим, Лондон, Мюнхен, Берлин, Барселона, Нью-Йорк кирди.
“Саралаш методологияси олтита асосий тамойилга асосланади: иқтисодий ва бизнес кўрсаткичлари, ташриф буюрувчилар маълумотлари, туризм жозибадорлиги, инфратузилма, хавфсизлик ва барқарор ривожланиш”, - дея таъкидлайди ассоциация.
Маълумот учун, 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида 3,6 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,5 млн нафарга ёки 3,2 бараварга ошган.
Россия Туроператорлари уюшмаси (АТОР) ижрочи директори Майя Ломидзенинг сўзларига кўра, россияликлар МДҲ давлатлари орасидан энг кўп Ўзбекистонга боришни афзал кўрмоқда. Йил давомида бундай саёҳатлар учун талаб 20 фоизга ўсган.
Бундан ташқари, россияликлар Янги йилда саёҳат қилиш учун Ўзбекистонни танлашмоқда. Россия ҳам ўз навбатида ўзбекистонликлар туристик мақсадларда энг кўп сафар қилган давлатлардан биридир.
Янгиликлар лентаси
0