https://sputniknews.uz/20221222/qozogiston-prezidenti-shayx-xovandi-tohur-va-tolabiy-maqbaralarini-ziyorat-qildi---foto-30960512.html
Қозоғистон президенти Шайх Хованди Тоҳур ва Тўлабий мақбараларини зиёрат қилди - фото
Қозоғистон президенти Шайх Хованди Тоҳур ва Тўлабий мақбараларини зиёрат қилди - фото
Sputnik Ўзбекистон
Қасим-Жомарт Тоқаев Шавкат Мирзиёев билан биргаликда Тошкент шаҳридаги Шайх Хованди Тоҳур ва Тўлабий мақбараларини зиёрат қилди. 22.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-22T11:54+0500
2022-12-22T11:54+0500
2022-12-22T11:54+0500
сиёсат
қасим-жомарт тоқаев
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/16/30959717_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_6ffb8f4592878d2330bfa5e82db08b16.jpg
ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакатга ташрифи доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан биргаликда Тошкент шаҳридаги Шайх Хованди Тоҳур ва Тўлабий мақбараларини зиёрат қилди.Шайх Хованди Тоҳур XIV асрда яшаган олим ва сўфий, Аҳмад Яссавий таълимотининг давомчиси бўлган. Инсонларни илм-маърифатга, етакчиларни тинчлик-аҳилликка чорлаган валий зот сифатида халқ хотирасида қолган.Шайх мақбараси атрофи азиз қадамжога айланган. Хусусан, XVII асрда бу ерга Тўлабий дафн этилган. Қалдирғочбий деб ҳам аталадиган бу инсон қозоқ элининг бош қозиларидан ҳамда "Жети Жарғи" қонунлар тўпламининг тузувчиларидан бири бўлган.Ёнма-ён жойлашган бу мақбаралар ўзбек ва қозоқ халқлари азалдан бирга яшагани, қардошу ҳамфикр бўлганининг яна бир далолатидир.Қозоғистон раҳбари мақбаралар тарихи билан танишди, ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди.Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилди.Қасим-Жомарт Тоқаев қардош халқларнинг умумий тарихий-маданий меросини асраб-авайлашга қаратилаётган эътибор учун Ўзбекистон президенти ва халқига миннатдорлик билдирди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/16/30959717_3:0:1139:852_1920x0_80_0_0_d846825596254bc8cf9fcc53c39f7a28.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, қасим-жомарт тоқаев, шавкат мирзиёев, фото
сиёсат, қасим-жомарт тоқаев, шавкат мирзиёев, фото
Қозоғистон президенти Шайх Хованди Тоҳур ва Тўлабий мақбараларини зиёрат қилди - фото
Қасим-Жомарт Тоқаев Шавкат Мирзиёев билан биргаликда Тошкент шаҳридаги Шайх Хованди Тоҳур ва Тўлабий мақбараларини зиёрат қилди.
ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакатга ташрифи доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан биргаликда Тошкент шаҳридаги Шайх Хованди Тоҳур ва Тўлабий мақбараларини зиёрат
қилди. Шайх Хованди Тоҳур XIV асрда яшаган олим ва сўфий, Аҳмад Яссавий таълимотининг давомчиси бўлган. Инсонларни илм-маърифатга, етакчиларни тинчлик-аҳилликка чорлаган валий зот сифатида халқ хотирасида қолган.
Шайх мақбараси атрофи азиз қадамжога айланган. Хусусан, XVII асрда бу ерга Тўлабий дафн этилган. Қалдирғочбий деб ҳам аталадиган бу инсон қозоқ элининг бош қозиларидан ҳамда "Жети Жарғи" қонунлар тўпламининг тузувчиларидан бири бўлган.
Ёнма-ён жойлашган бу мақбаралар ўзбек ва қозоқ халқлари азалдан бирга яшагани, қардошу ҳамфикр бўлганининг яна бир далолатидир.
Қозоғистон раҳбари мақбаралар тарихи билан танишди, ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди.
Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилди.
Қасим-Жомарт Тоқаев қардош халқларнинг умумий тарихий-маданий меросини асраб-авайлашга қаратилаётган эътибор учун Ўзбекистон президенти ва халқига миннатдорлик билдирди.