https://sputniknews.uz/20221222/ozbekiston-va-qozogiston-prezidentlari-tor-doirada-muzokara-otkazishdi-30968488.html
Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари тор доирада музокара ўтказишди
Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари тор доирада музокара ўтказишди
Sputnik Ўзбекистон
Етакчилар ўтказилган музокаралар Ўзбекистон-Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари ривожига янги кучли суръат бағишлашига ишонч... 22.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-22T14:03+0500
2022-12-22T14:03+0500
2022-12-22T14:03+0500
сиёсат
шавкат мирзиёев
қасим-жомарт тоқаев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/16/30966928_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_adb8c20fb680231e2356546cbc0c32e2.jpg
ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев тор доирада музокара ўтказишди.Етакчилар ушбу музокаралар Ўзбекистон-Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари ривожига янги кучли суръат бағишлашига ишонч билдиришди.Давлат раҳбари Қозоғистон Ўзбекистоннинг энг яқин ва ишончли ҳамкори эканини таъкидлади.Сиёсий, савдо-иқтисодий, энергетика, қишлоқ хўжалиги, сув ва бошқа соҳалардаги муносабатларни тубдан кенгайтириш масалалари музокараларнинг асосий мавзуси бўлди.Кейинги олти йилда ҳамкорликнинг барча йўналишларида сезиларли муваффақиятларга эришилгани таъкидланди. Қайд этилишича, икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари, ҳудудлари ўртасидаги мулоқотлар мунтазамлик касб этган.Давлат раҳбарлари қарийб 5 миллиард долларга етган ўзаро савдо ҳажми жадал ортиб бораётганини мамнуният билан қайд этишди. Йирик кооперация лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилмоқда.Шунингек, минтақавий ва халқаро кун тартиби юзасидан фикр алмашилди. Марказий Осиёнинг барқарор тараққиётини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.Кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни бундан буён ҳам давом эттиришга интилиш қатъий экани таъкидланди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/16/30966928_81:0:1217:852_1920x0_80_0_0_dc90b15a4ae70a1a11e17de1d28ebf06.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, шавкат мирзиёев, қасим-жомарт тоқаев
сиёсат, шавкат мирзиёев, қасим-жомарт тоқаев
Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари тор доирада музокара ўтказишди
Етакчилар ўтказилган музокаралар Ўзбекистон-Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари ривожига янги кучли суръат бағишлашига ишонч билдиришди.
ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев тор доирада музокара
ўтказишди. Етакчилар ушбу музокаралар Ўзбекистон-Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари ривожига янги кучли суръат бағишлашига ишонч билдиришди.
Давлат раҳбари Қозоғистон Ўзбекистоннинг энг яқин ва ишончли ҳамкори эканини таъкидлади.
“Ўзбек ва қозоқ халқлари – нафақат яқин қўшни, балки муштарак тарихий мерос, маданий ва маънавий қадриятлар билан боғланган қардошлардир. Бу бизнинг бебаҳо бойлигимиз, биз уни қадрлаймиз ва қадрлашда давом этамиз. Бизнинг тақдиримиз бир, келажагимиз ҳам умумий, мен бунга ишонаман", дейди Шавкат Мирзиёев.
Сиёсий, савдо-иқтисодий, энергетика, қишлоқ хўжалиги, сув ва бошқа соҳалардаги муносабатларни тубдан кенгайтириш масалалари музокараларнинг асосий мавзуси бўлди.
Кейинги олти йилда ҳамкорликнинг барча йўналишларида сезиларли муваффақиятларга эришилгани таъкидланди. Қайд этилишича, икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари, ҳудудлари ўртасидаги мулоқотлар мунтазамлик касб этган.
Давлат раҳбарлари қарийб 5 миллиард долларга етган ўзаро савдо ҳажми жадал ортиб бораётганини мамнуният билан қайд этишди. Йирик кооперация лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилмоқда.
Шунингек, минтақавий ва халқаро кун тартиби юзасидан фикр алмашилди. Марказий Осиёнинг барқарор тараққиётини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни бундан буён ҳам давом эттиришга интилиш қатъий экани таъкидланди.