Ўрта Осиёнинг жангчи аёллари ҳақида фильм суратга олинади

© Sputnik / Екатерина Чеснокова / Медиабанкка ўтишСъемки телепередачи
Съемки телепередачи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.12.2022
Oбуна бўлиш
“Bazelevs” кинокомпанияси лойиҳани Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркия билан ҳамкорликда амалга оширмоқчи.
ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. “Bazelevs” кинокомпаниясининг янги раҳбарияти эътиборни туркийзабон давлатлар билан бизнес алоқаларини йўлга қўйишга қаратмоқчи, шунингдек, ребрендинг ва бир қанча янги лойиҳаларни режалаштирмоқда. Бу ҳақда РИА Новости компания масъулига асосланиб, хабар берди.
Киностудия PR-директори Алексей Зиновкин режиссор Тимур Бекмамбетов компанияни сотганини тасдиқлаб, режалар ҳақида баёнот берган.
“Bazelevs”нинг баёнотига кўра, Бекмамбетов “кўпдан бери бизнесдан узоқлашиб, ижодга эътибор қаратмоқчи бўлган”. 2021 йилдан “Ёлки 8” филмидан бошлаб студиянинг барча лойиҳалари унинг продюсер сифатидаги иштирокисиз яратилган. “Ёлки 9” фильмининг муваффақиятли прокатидан сўнг бош продюсер Лала Рустамова ва бош директор Тимур Асадов олди-сотди битимини якунлаш учун етарли маблағга эга бўлган.
Студия томонидан ишлаб чиқарилган рус тилидаги фильмлар базасига бўлган ҳуқуқлар Россия компаниясида қолади. Мустақил компания сифатида фаолият юритаётган Америкача ишлаб чиқариш қаноти Бекмамбетовда қолади.

“АҚШ ва Россиядаги иккала компания ребрендинг ва ном ўзгаришига дуч келиши мумкин”, - дейилади баёнотда.

Студия иши учун асосий бозорлар Россия ва МДҲ давлатлари бўлади, шунингдек, компания туркийзабон мамлакатларда бизнесни ривожлантиришга ҳам эътибор қаратади.

“Bazelevs” Туркия, Қозоғистон, Ўзбекистон ва минтақанинг бошқа давлатлари билан ҳамкорликда суратга олишни режалаштирган Марказий Осиёнинг жангчи аёллари ҳақидаги саргузашт фильм – “Қирқ қиз” ишчи номи остида лойиҳа ишлаб чиқилмоқда. Фильм 2025-2026 йилларда прокатга чиқиши кутилмоқда”, - дейилади баёнотда.

Янгиликлар лентаси
0