Мирзиёев Тоқаевни кузатиб қўйди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев проводил Токаева
Шавкат Мирзиёев проводил Токаева - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.12.2022
Oбуна бўлиш
Қозоғистон президенти ташрифи доирасид Иттифоқчилик муносабатлари ва давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисида шартномалар имзоланди.
ТОШКЕНТ, 22 дек - Sputnik. Қозоғистон Республикаси президенти Қосим-Жомарт Тоқаевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди. “Тошкент” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Шавкат Мирзиёев кузатиб қўйди.
Қўшни давлат раҳбарининг Ўзбекистонга ташрифи самарали бўлди ва имзоланган келишувлар аҳамияти бўйича икки томонлама муносабатларда янги саҳифа очган тарихий воқеа бўлди, - деб ёзмоқда президент матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон президенти ташрифи доирасид Иттифоқчилик муносабатлари ва давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисида шартномалар имзоланди. Ҳамкорликнинг турли йўналишлари бўйича умумий қиймати 8 миллиард долларлик ҳужжатлар, шартнома ва битимлар имзоланди.
Ундан ташқари Тоқаев Тошкентда йирик қўшма инвестиция ва саноат лойиҳаларини бошлаш бўйича тантанали маросимда иштирок этди ва қозоқ шоири Абай Қўнонбоев меросига бағишланган кўргазма доирасидаги экспозиция билан танишди.
Янгиликлар лентаси
0