Мария Захарова Саида Мирзиёеванинг нутқига муносабат билдирди

© Sputnik / Пресс-служба МИД РФ / Медиабанкка ўтишМария Захарова
Мария Захарова  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.12.2022
Oбуна бўлиш
Россия Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мирзиёеванинг ўқитувчиларни хизматкор қилишни тўхтатиш ҳақидаги чақириғини қўллаб-қувватлади.
ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Ўзбекистон Президенти Администрацияси Ижроия аппарати сектор мудири Саида Мирзиёеванинг яқинда сўзлаган нутқига изоҳ бериб, ўқитувчиларни хизматкор қилишни тўхтатишга чақирди.
Мария Захарова ўзининг Telegram каналида таъкидлашича, Саида Мирзиёеванинг ҳиссиётли нутқи Россияда ҳам акс садо берди, бу рамзий маънога эга, чунки келаси йил “Ўқитувчи ва мураббийлар йили” деб эълон қилинган.
Мария Захарованинг сўзларига кўра, Россияда ўқитувчилик касби ҳар доим энг ҳурматли касблардан бири бўлган, ўқитувчи ҳам ўқувчилар, ҳам ота-оналар учун обрўли бўлган. Аммо кейин ўқитувчига муносабат ўзгарган.

“Биз буни тузатиш зарурлигига ўз вақтида эътибор қаратдик. Бу муаммо постсовет ҳудудидаги кўплаб мамлакатларга тааллуқли. Бу, айниқса, МДҲда Рус тили йили деб эълон қилинган 2023 йилда долзарб, чунки бу кўп миллатли мамлакатларда барқарорлик ва тотувликни сақлашда муҳим роль ўйнайди, шунингдек, фан ва олий таълим соҳасида янги марраларни очади”, - дейди у.

Аввалроқ Мирзиёеванинг ташаббуси Россия ва Қирғизистон қонунчилари томонидан ҳам қўллаб-қувватланган эди. Хусусан, қирғизистонлик депутат Бахридин Шабазов шундай деди:
“Биз ўқитувчиларни ҳимоя қилишимиз ва уларни ўзларининг тўғридан-тўғри вазифаларига ҳеч қандай алоқаси бўлмаган кўпинча ҳақоратли вазифаларни бажаришдан қутқаришимиз керак”.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга анъанавий Мурожаатномасида ўқитувчиларнинг мақоми, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш тўғрисидаги бандни мамлакат Конституциясига киритиш зарурлиги ҳақида фикр билдирган эди.
Янгиликлар лентаси
0